Ўзбекистон: Андижон тиббиёт институти ўқитувчилари пахтага одам ëллашга мажбурланмоқда

801

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчиларининг айтишича, олийгоҳ ректори уларни пахта теримига мардикор ёллашга мажбур қилмоқда. Акс ҳолда уларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинаётгани айтилган. Институт раҳбарият бу хабарларни инкор қилмоқда.

Тиббиёт институтининг ўқитувчилари “Озодлик” радиосига мактуб йўллаган, мактубда улар пахта теримига мардикор ёллашга мажбурланаётгани ёзилган.

“Институтимизда  профессор-ўқитувчилар ўз ўрниларига пахта даласига мардикор чиқариши ҳақида буйруқ бўлди. Агар ўрнига одам юбормаса ишдан кетармиш.”, дейилади мактубда.

Исбот қатори ўқитувчилардан бири журналистга ижтимоий тармоқда декан ўринбосарининг ўқитувчиларга теримчи ёллаш кўрсатмаси акс этган скриншотни тақдим қилган.

Шунингдек унинг айтишича, мардикорнинг ҳаққини тўлаш институт магистрантларига юклатилган.

Аётилишича кафедра пахта териш учун камида икки кишини топиб бериши керак. Бир мардикор теримчининг ҳизмат ҳаққи 60 минг сўм  (7,3 доллардан кўпроқ).

Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг билдиришича, ҳар 10 кунда 50 минг сўмдан (6,2 доллардан ортиқ) пахта терими учун пул йиғишга мажбур қилинмоқдалар.

Аммо, юқорида айтиб ўтилганларга қарамай, улар бир кунлик пахта теримига чиқишлари ёки 20 минг сўм (2,4 доллардан кўпроқ) пул тўлашлари керак.

Бироқ, Андижон давлат тиббиёт институти раҳбарияти ушбу маълумотни рад этади.

“Бизда абсолютно пахта теримига ҳеч ким чиқмаган. Дарслар 100 фоиз ўтилаяпти. Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам келиб кўриб кетди. Ўз ўрнига ҳам ҳеч кимни ёллаш ҳолати бўлмаган. Ким сизга бундай ёзган бўлса, нотўғри маълумот берибди. Якшанба кунлари ўз ихтиёрлари билан чиқиб терган бўлиши мумкин. Мен ўз ватанимнинг патриотиман. Қандай шароитда бўлмасин бизнинг давлатимиз, бизнинг пахтамиз бу бизнинг бойлигимиздир. Биз ватан учун нимаики қилмасак кўнгилли равишда, ватанимизни севиб қиламиз”, деди институт ўқув-услубий бўлими бошлиғи Барно Инакова.

«Озодлик» радиосининг аввалги мақолаларда ёзишича, мамлакатда 2017 йилнинг август ойи  охирларида ҳукумат томонидан тақиқланганига қарамай, пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳоллари давом этмоқда.

Сентябр ойида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг ўрнига ҳукумат маҳаллий аҳоли ва махсус бўлинмаларни, “Ёш фидоийлар”ни пахта далаларига жалб қилишга қарор қилди.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда шу каби 575 гуруҳ ташкил этилган бўлиб, гуруҳлар жами 50 мингдан кўпроқ кишидан иборат.

Ўзбекистонда пахта муҳим экспорт манбаларидан бири ҳисобланади — давлат дунёда пахта етиштириш бўйича олтинчи ўринда туради. Ўлкада ҳар йили қарийб 3000 тонна пахта етиштирилади.

Кўпинча болалар меҳнатидан фойдаланилади. Иқтидорга Шавкат Мирзиёев келгач, болалардан пахта теримида фойдаланиш, сўнгра ўқитувчилар, шифокорлар ва талабалар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш расман тақиқланган.

CottonCampaign.org маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ҳар йили бир миллиондан зиёд кишини пайта далаларида мажбуран ишлатади.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева