Афғонистон: 63 киши масжидлардаги портлаш оқибатида ҳалок бўлди

691

Афғонистонда масжидларда икки портлаш содир бўлди, 63 киши ҳалок бўлди. Портлашлар ҳудкушлар томонидан амалга оширилган, ИШИД террор гуруҳи уларга жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Портлашлардан бири Афғонистон пойтахти - Қобул ғарбидаги Имом Заман шиа масжидда содир бўлди, иккинчи ҳодиса эса Гур вилоятидаги суннийлар масжидларидан бирида юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 63 киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳатланган.

Гур вилоятида ҳалок бўлган 20 киши орасида «Жамият» партиясининг маҳаллий лидери ҳам бор. Тергов фаразларига кўра у террорчиларнинг асл мақсади бўлган.

Икки портлаш ҳам 20 октябр куни жума намози пайтида содир бўлган.

Бир неча соатдан кейин Исломий давлат террор гуруҳи (ИШИД) портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Қобулдаги портлаш зарбидан ҳудудга яқин бўлган биноларнинг ойнаклари синиб кетган.

Воқеа ерига зудлик билан ёрдам учун етиб келган маҳаллий аҳоли ғазабга тўлган ва “ИШИД”га ўлим дея бақира бошлашган.

Оммавий ахборот воситаларига кўра, сўнгги ойларда “Исломий давлат” Афғонистондаги масжидга бўлгани каби ҳужумларга жавобгарликка ўзига олган.

Террор гуруҳи суннийларни (Афғонистон мусулмонларининг асосий қисми суннийлардир -таҳририят изоҳи) «кофирлар» деб ҳиоблайди.

Аввалроқ террорчилар Ироқнинг Қобулдаги элчихонаси яқинида портлашни амалга оширган ва афғон суннийларига қарши уруш эълон қилиб, уларни “келажакдаги ҳужум нишони” деб билдирган эди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани мазкур икки ҳужумни қоралаб, миллий хавфсизлик кучлари “афғонларга таҳдид туғдирувчи террорчиларни йўқ қилиш учун янги куч билан кураш бошлашини” айтди.

Муаллиф: Метин Жумагулов