Сузоқ: Маълумотлар мос тушмагани учун тўрт участкада овозлар натижалари бекор қилинди

686

Ҳудудий сайлов комиссияси Жалолобод вилоятининг Сузоқ районидаги тўрт участкада сайловнинг натижалари бекор қилинди. Бу участкаларда келган сайловчилар билан фойдаланилган бюллетенларнинг ўртасида фарқлар аниқланган.

«Демократия ва фуқаровий жамият учун коалицияси»нинг кузатувчилари № 2118, 2119, 2120, 2126 участкаларидаги маълумотларнинг фарқларини аниқлашган.

Ташкилотнинг маслаҳатчиси Динара Ошурахунова ўзининг фэйсбук саҳифасида фойдаланилган бюллетенларнинг сони участкага келган одамларнинг сонидан ортиб кетганини ёзган.

«Коалициянинг кузатувчилари идентификациядан ўтган сайловчиларнинг сони билан фойдаланилган бюллетенларнинг ўртасида фарқларни аниқлашган!!! Идентификациядан ўтган сайловчиларнинг сонига нисбатан бюллетенлар кўп бўлган», — деб ёзган у.

Ҳудудий сайлов комиссияси мазкур участкалардаги овоз беришларнинг натижаларини бекор қилиш қарорини чиқарди.

«Мазкур 4 сайлов участкасидаги комиссия аъзолари тарқатилсин ва комиссия аъзоларининг бажарган ишларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича тегишли ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўтказиб берилсин», — деб айтилади ҳудудий сайлов комиссиясининг қарорида.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Абдыжапар Бекматов 24.kg нашрига берган интервьюсида билдиришича, бу участкаларда овоз беришнинг қоидалари бузилган.

«Қонунда сайловчи идентификация ҳақида квитанция олгандан кейин уни бюллетенга алмаштириши керак деб айтилади. Шу ерда мос келмаслик бор», — деди у.

Унинг айтишича, яқин кунларда қолган ҳудудий сайлов участкалари фуқароларнинг сайловда бўлган қоида бузишлари бўйича мурожаатлари билан шикоятларини қарай бошлайди.

марказий сайлов комиссияси 19-октябрда қўлда саналган овозларнинг натижаларини чиқарган. Натижалар ўзгармаган — Сооронбай Жээнбеков жараёнда аввалгидай олдинда, иккинчи ўринда Омурбек Бабанов, учинчида ўринда — Адахан Мадумаров.

Қонун бўйича овоз беришнинг натижалари қўлда саналгандан кейин аниқланади.

Муаллиф: Анна Капушенко