Салянованинг адвокатлари ҳукмдан Бишкек шаҳар судида арзланишди

567

Адвокат Чинара Жакупбекова жиноий ишнинг материаллари «қалбакилаштиригани» учун «Ата Мекен» депутати Аида Саляновага нисбатан ҳукмдан арзланди. Суд Саляновани қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли — Максимнинг адвокати Алексей Елисеевнинг лицензиясини узайтириб бергани учун ҳукм бажарилишини 2029 йилгача жилдириб 5 йилгача озодликдан маҳрум қилган.

Депутатнинг адвокати Чинара Жакупбекова Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, ҳукм 19-октябрда арзланган. Унинг айтишича, ҳозирда суд унинг мурожаатини кўриб чиқиши номаълум.

Оқловчи томон билдиришича, терговчилар жиноий ишнинг айрим материалларини «қалбакилаштирган».

Суд Саляновани Елисеевнинг судланганлиги бор бўлиб туриб, унинг лицензиясини узайтириб берган деб айбламоқда.

Бироқ Салянова адвокатининг билдирувида ўша вақтда Елисеевга лицензияни узайтириб беришда у судланмагани айтилган.

«Қонунга кўра, лицензияни янгилаб беришда судланганлиги бўйича маълумот сўралмайди. Бундан ташқари лицензияни янгилаш вақтида Елисеевнинг судланганлиги бўлмаган», — деб айтилади оқловчи томоннинг билдирувида.

Бишкекнинг Ленин район суди 10-октябрда мулкини мусодара қилиш билан Саляновани 5 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Бироқ ҳукмнинг бажарилиши унинг вояга етмаган қизи 14 ёшга чиқмагунча 2029-йилгача жаилдирилган.

Салянова ўзига қарши судни «сиёсий», суд ишининг натижасини «буюртма» деб атаган. Унинг айтишича, айбловчи томон унинг айбини исботлай олмаган.

«Мен ҳам шундай рельефли қонун бузишлар суднинг сиёсий эканлигини ва унинг натижасида ўзгартирилганини, ҳукм буюрилган, суднинг бошқа йўли бўлмаган деб ўйлайман», — деган у.

Салянованинг иши

Собиқ бош прокурор ва «Ата Мекен» мухолифатчи партиясининг депутати Аида Саляновага қарши жиноий ишни 2016-йилнинг декабрида «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғаган.

Елисеев ўзи Қирғизистонда «тижорий ва бошқа ташкилотларнинг хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Юрист 2010-йилги апрель инқилобиа Бакиевларнинг ҳукумати қулагандан кейин Қирғизистондан чиқиб кетган.

Салянова билан унинг тарафдорлари бу айбларни Атамбаев номига айтилган танқидлар учун «сиёсий сифат» деб ҳисоблашади. Салянова 2015-йилнинг бошидан бери Атамбаевни очиқ танқид қтла бошлаган.

Бош прокурорлик хизматидан кетаётиб, унинг умр йўлдошига Бишкекнинг ЖЭБига ноқонуний кўмир ташиш бўйича жиноий иш қўзғалгандан ҳукуматни босим ўтказишда айблаган.

Шунингдек, 2016-йил Салянова «Ата мекен» мухолифат партиясидан депутат бўлган президент Алмазбек Атамбаевнинг бош қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифига қарши чиқиб, ўлканинг мухолифатчи сиёсатчиларининг бири бўлиб қолган. Шу йили унинг турмуш ўртоғи шартли равишда етти йилга кесилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева