«Севгининг чегараси йўқ»: Юморчилар Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги жанжал ҳақида видео олишди

1043

Қирғиз ва қозоқ қизиқчилари икки ўлка ўртасидаги чегара масаласи бўйича хазил ролик тасвирга олишди. Чегарадаги вазият Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Қозоғистон ҳукумати ҳақида хуш келмаган нарсаларни айтгандан сўнг ёмонлашган.

Қирғиз билан қозоқ сўз усталари «Юфрейм» вайнерларининг инстаграмига икки давлатнинг ўртасидаги муаммолар ҳақидаги қизиқарли видео эълон қилишган.

Ролик севишган икки ёш ҳақида бўлади. Ёш қиз ҚИрғизистонда йигит эса Қозоғистонда яшайди. Иккисининг ҳам бир-бирини кўргиси келади, бироқ севишганларнинг ота-оналари «иккингизнинг орангиздаги муносабат бефойда» деган сўзлар билан таъқиқлашади.

Ёшлар нима қилишни билмай қолишади, сабаби ота-оналари уларнинг севгисига қарши деб ўйлашади. Бироқ кейин ота-оналар улар қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтолмай қолишади деб хавотирлангани учун бир-бирига боришларига қарши бўлишгани маълум бўлади. Ролик охирида отаси ўз қизига севгани билан «Скайп» орқали сўзлашишга маслаҳат беради.

Видео лавҳа «Ҳеч нарса икки халқнинг дўстлигини бузолмайди», деб аталган.

 

Ролик ҳозирда 800 минг марта томоша қилинган.

Қирғиз томондан роликка инстаграм-блогер Айжан Асемова билан «Жарайт Сити» резиденти Нурсултан Курсанали ўғли таклиф қилинган.

Чегарадаги навбат кутишлар билан тирбандликлар

Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият 10-октябрда дипломатияк можаро сабабли оғирлаша бошлаган.

Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини «Бакиевни яхши кўради» ва уларни ўз ўлкасининг «бойликларини ўғирламоқда» деб айблаган.

Қозоғистон Қирғизистонга қаршилик нотасини юборган, шундан сўнг қозоқ чегарачилари кучайтирилган тартибда иш олиб боришга ўтишган, натижада бу чегарадаги катта навбат кутишлар билан автомашиналарнинг тирбандлигига олиб келган.

Қозоғистон ҳукумати чеградаги кучайтирилган тартибни террористлар билан жиноятчиларни қўлга олиш бўйича «режали ишлар» билан тушунтиришган.

Чегарадаги навбат кутишлар икки давлатнинг ўртасидаги ҳукуматларнинг икки томонлама сўзлашувларидан кейингина 19-октябрда камая бошлаган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов