Мағлуб бўлган президентлик лавозимига номзод Омурбек Бабановнинг тарафдорлари Таласда пиёда юриш ўтказиб, «Республика» партияси штабининг олдига йиғилишган. Номзоднинг штаби митинг уюштиришни инкор қилмоқда. Талас милицияси вазиятни назоратга олганини билдирди.

Таласда Бабанов билан биргалигини билдирганлар номзоднинг исмини айтиб қичқириб, пиёда юришга чиқишган. Пиёда юришнинг видеоси ижтимоий тармоқларда эълон қилиган.

Талас вилоятининг ИИБдан Kloop.kgнинг мухбирига милиция вазиятни назорат қилаётганини билдиришган.

«Ҳозирда ШИИБнинг ходимлари шу ерда ишлашмоқда. Фуқаролик кийимда тахминан 200 одам йиғилган. Ҳеч қандаё ёзма плакатлари йўқ, талаблари тушунарсиз. Шунчаки туришибди», — деб билдиришди. Матбуот хизматидан.

ИИМдан «Кактус» нашрига аҳоли «Республика» партияси штаби олдига йиғилишганини, бироқ штаб ўзи ёпиқлигини ва унинг ичида ҳеч ким йўқлигини айтишган.

Номзоднинг маслаҳатчиси Мирсулжан Намазалиев Kloop.kgга берган интервьюсида сиёсатчининг штаби ҳеч қандай юришларни уюштирмаганини ва бу нарса тарафдорлар ўзлари митингга чиқишганини билдиради деди.

Бабанов ўзи матбуот анжуманида митинг уюштирмаслигини билдирган. «Мен ҳеч қачон ҳукуматни босиб олмаганман, келажакда ҳам бундай ишга бормайман», — деди у.

Талас вилояти — у сайлов вақтида сайловчиларнинг 85 фоиз овозини олган Бабанов туғилиб ўсган жой.

Омурбек Бабанов — «Республика» партиясининг раҳбари ва 15-октябрда ўтган сайловда 30 фоиз овоз олиб, мағлуб бўлган президентликка номзод. Унинг асосий рақиби — ҳукуматнинг КСДП партиясидан номзод Сооронбай Жээнбеков сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олиб, ғолиб бўлган.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here