Қозоғистон Қирғизистоннинг бешта сут корхонаси маҳсулотлари киритилишига чеклов жорий қилди

786

Эҳтимолий қоида бузилишлари сабабли Қирғизистоннинг бешта сутни қайта ишловчи корхоналарига нисбатан маҳсулотларни Қозоғистонга олиб кирилишига тақиқ мавжуд. Бу ҳақда бугун Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги маълум қилди.

Бу тақиқлар 10 октябрдан “Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида ветеринария назорати кучайтирилгани” доирасида жорий қилингани ҳамда бу корхоналар текширувида ва маҳсулотлар мониторинги вақтида ҳуқуқбузарликлар аниқлангани борасида тушунтириш берилди.

Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотига кўра, иккита Қирғизистон корхонаси маҳсулотларининг айрим турларига “кучайтирилган лаборатория назорати” жорий қилинган, ҳар бир партия маҳсулотлар лаборатория назоратидан ўтиши лозим. «Кучайтирилганветеринар назорати бошлангандан бери қирғиз маҳсулотларининг олиб кирилиши ва транзити қисқаргани кузатилмоқда», — дейилади Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги хабарида.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалик вазирлигининг маълум қилишича, назорат пунктларида фитосанитар назорати ўрнатилгандан бери 117 та юк машинасидаги 821,4 тонна маҳсулот текширилган. Фитосанитар назорати бошланган даврдан бери ортга қайтарилган маҳсулотларнинг умумий ҳажми105 тоннадан ошиб кетди.

Президент Алмазбек Атамбоевнинг Қозоғистон раҳбарияти шаънига айтган танқидий фикрларидан кейин қирғиз-қозоқ чегарасида юзага келган вазият, Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига кўра, ўзгаришсиз қолмоқда.