«Ҳукуматни куч билан босиб олиш» иши бўйича қўлга олинган Дениз Раимкулов президентликка номзод Омурбек Бабанов агар сайловда мағлуб бўладиган бўлса, тартибсизликларни молиялаштиришга тайёрланаётганини билдирди. Номзоднинг штаби Раимкулов сўзларини инкор қилиб, ҳукумат Бабановни қоралашга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Раимкулов — Омурбек Бабановни қўллаётган депутат Канат Исаев билан бир иш бўйича қўлга олинган. У миллий хавфсизлик давлат комитени терговчиларига ўз кўрсатмасини берди. Раимкуловнинг кўрсатмалари тасвирга олиниб, 12-октябрда тахминан махсус хизмат томонидан эълон қилинган.

Қўлга олинган одамнинг айтишича, Исаев Бабановдан агар 15-октябрда бўладиган сайловда президентликка номзод ўтолмай қоладиган бўлса, «тўнтариш» уюштириш учун пул олган.

«Мени тушунишимча буларнинг асосий таянчи пул. Тўнтариш ҳам пулнинг ёрдами билан бўлади. Исаев менга унинг (Омурбек Бабановнинг — ред. огоҳлантириш) сўзларини айтиб берди: "Агар бошқалар 1000 берса, биз 5000 минг берамиз, 4000 минг берса — биз 5000 минг берамиз деганларини". Қисқаси биз тўхтамаймиз деди. У менга Бабанов унга пул берганини ва ўзин фойдалан, асосийси — менга натижа керак деганини ва улар мағлуб бўлиб шунча енгилмаслигини айтган», — деди Раимкулов видеода.

Бабановнинг мухтор вакили Эрик Ирискулбеков Kloop.kgга берган интервьюсида Раимкуловнинг сўзлари «умуман ҳақиқат эмаслигини»  билдирди.

«Бу фактлар тергов томонидан аниқланмаган, бу маълумотларни тасдиқлаган ҳукм йўқ. Биз бу қандай мақсадда қилинаётганини билмаймиз, биргина мақсад  — бизнинг номзодни қоралаш, халқнинг олдида уни обрўсини тушуриш», — деди у.

МХДҚнинг ходимлари 30-сентябрда депутат Канат Исаевни «ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёрлашда» гумон қилиниб, қўлга олинган. Кейинчалик шу иш бўйича яна бир неча киши қўлга олинган.

Тергов версияси бўйича, қўлга олинганлар президент сайловидан кейин митингга чиқадиган акция иштирокчиларини ўз қаторига тортишмоқда. Махсус хизматларнинг маълумотига кўра, агар 15-октябрдаги президет сайловида Бабанов мағлуб бўладиган бўлса, тартибсизликлар чиқар эди.

Бабанов ўзи Исаевни уни президентликка номзод қатори қўллаётгани учун қўлга олганини билдирган. Бабановнинг фикрича, уни президент сайловида биринчиликда келаётгани учун қоралашга ҳаракат қилишмоқда.

Омурбек Бабанов — 15-октябрда бўладиган сайловда ҳукумат партиясидан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақибларининг бири.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловига 12 киши иштирок этмоқда.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Ислам Розиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here