Ўшдаги деворлардаги трафарет сурати. «Қаерга тиниш белгиси қўйилишини ҳар ким ўзи танлайди», — деб айтишмоқда «Янги ритм» феминистик ташкилоти муаллифларидан бири. Бугун — халқаро қизлар куни.

«Янги ритм» 2016-йили ўлканинг жанубий ҳудудидаги ўсмирлар учун «гендер меъёрлар академиясини» ўтказа бошлаган. Оилавий зўравонлик, гендер тенг ҳуқуқлилик ва аёлларнинг ҳуқуқ масаласини кўтарган девордаги трафарет суратлар бундай мактабнинг натижаларидан бири бўлиб қолган.

Миллий сатистика комитенинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2015-йили 10 ойнинг ичида аёлларга нисбатан зўравонликнинг 2555 ҳолати рўйхатга олинган. Уларнинг кўпчилиги — ишсизлар. «Аёлларга ёрдам кўрсатиш маркази» Ва «Кыз коргон»нинг билдиришича, Қирғизистонда оила қуриш учун ўрта ҳисобда ҳар куни 32 қиз ўғирланади. Уларнинг олтиси зўравонликка учрайди.

БМТ 2012-йили бу байрамни эълон қилган кундан бошлаб халқаро қизлар куни нишонланиб келинади. Бу сананинг мақсади — дунёдаги қизларнинг тенгсизлиги билан муаммоларига эътибор қаратиш.

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here