Саляновани 5 йилга озодликдан ажратишди (лекин 2029-йилдан бошлаб)

672

Бишкекнинг Ленин район суди Максим Бакиевнинг адвокати Алексей Елисеевга лицензияни узайтириб бергани учун депутат ва собиқ бош прокурор Аида Салянованинг мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарди. Бироқ ҳукмнинг бажарилиши Салянованинг ёш боласи борлиги учун 2029-йилга жилдирилди.

Суд ҳукмни 10-октябрда чиқарди. Уни Юстиция министри бўлган вақтда қочқин президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг дўсти дейилган Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини узайтириб бергани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмаини чиқаришди.

Бироқ ҳукмнинг бажарилиши унинг вояга етмаган қизи 14 ёшга чиқмагунча тўхтатилди. Салянова 2015-йилнинг июлида кўз ёрган. Шу сабабли қамоққа олиш муддати 2029-йили бошланади.

Суд Саляновани ҳеч қаерга чиқмаслик тилхати билан қолдирди.

Ҳукм чиқариш олдидан суд Кубаничбек Касимбеков Саляновага сўнги сўз беришдан бош тортиб, унинг адвокатларина суд текширувларининг натижаларини чиқаришга имкон бермади.

Салянованинг айтишича, суд сўнги сўз бермай унинг конституциявий ҳуқуқларини бузди.

«Биз судди адвокат келгунча ишни бир соатга жилдиришни сўраганмиз. Суд шундан ҳам бош тортди. Менинг бирорта ҳам ҳужжатларим, оқловчим йўқлигини кўрган. У одам қатори ҳукуматнинг бирор бир батасын алуусуна умиди ортгани учун бу соатлар унга аҳамиятли бўлди. Адвокатларнинг охирги сўзи, менинг сўнги сўзим ҳам бўлмади. Биз ҳайрон қолиб бўлаётган нарсага реакция қилишга улгирмай қолдик», — деб билдирди Салянова суд кенгаши ўз хонасига кетган вақтда.

Салянова ўзига қарши судни «сиёсий», суд ишининг натижасини «буюртма» деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, айбловчи томон унинг айбини исботлай олмади.

«Мен мана шундай рельефни қонун бузишлар суд сиёсий эканлигини ва унинг натижаси буюрилганини, ҳукм буюрилган, суднинг бошқа йўли бўлмаган деб ўйлайман», — деди у.

Салянованинг иши

Собиқ бош прокурор ва «Ата мекен» мухолифатчи партиясининг депутати Аида Саляновага қарши жиноий ишни 2016-йилнинг декабрида «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича иш қўзғаган.

Тергов версияси бўйича у 2010-йили юстиция министри бўлган вақтда Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини «ноқонуний» узайтирган. Елисеев собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг манфаатларини ҳимоя қилгани билан таниқли.

Елисеев ўзи Қирғизистонда «тижорий ва бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш» моддаси бўйича 6 йилга озодликдан маҳрум қилган. Юрист 2010-йилги апрель инқилобида Бакиевлар ҳукумати қулагандан сўнг Қирғизистондан чиқиб кетган.

Салянова билан унинг тарафдорлари бу айбловларни Атамбаев номига айтилган танқидлар учун «сиёсий сифатга эга» деб ҳисоблашади.

Салянова 2015-йилнинг бошидан бери Атамбаевни очиқ танқид қила бошлаган. Бош прокурорлик лавозимидан кетаётиб, унинг куёвига Бишкекнинг ЖЭБига ноқонуний кўмир ташиш бўйича жиноий қўзғалгандан сўнг ҳукуматга босим кўрсатиш бўйича айбланган.

Шунингдек 2016-йили Салянова «Ата мекен» муҳолифатчи партиясидан депутат бўлиб туриб президент Алмазбек Атамбаевнинг бош қонунга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифига қарши чиққан.

Шу йили унинг турмуш ўртоғи шартли равишда етти йилга кесилиб, бош прокуратура Елисеев лицензияси бўйича Салянованинг ўзига қарши жиноий иш қўзғаган.

Муаллиф: Анна Капушенко