Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) «оммавий тартибсизлик» уюштиришда шубҳаланиб фуқаровий фаол Мелис Аспековни қўлга олди. Интернет тармоқларига тахминан Аспеков 15-октябрда оммавий тартибсизликка қатнашиш учун одамларни йиғишни режалаштираётганини айтган телефон суҳбати эълон қилинган.

МХДҚнинг ходимлари Мелис Аспековни 9-октябрь куни кечга яқин қўлга олишган. Бу ҳақда фуқаровий фаол Адил Туркулов ижтимоий тармоқда ёзган.

МХДҚнинг матбуот хизмати билдиришича, Аспеков сайловдан кейин «ҳукуматни босиб олиш мақсадида оммавий тартибсизликларни тайёрлашда» гумон қилинмоқда.

Тергов Аспеков аввлроқ қамоққа олинган депутат Канат Исаев билан алоқаси бор деб тасдиқламоқда. Тергов версияси бўйича улар «оммавий тартибсизликка қатнашиш» учун ўзларининг тарафдорларини йиғишга ҳаракат қилишган.

«Аспеков маълум бир кишилар гуруҳининг манфаати учун президент сайлови натижаси эълон қилингандан сўнг, айрим фуқаролар билан олдиндан келишув бўйича Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш режасида иштирок этишган», — деб билдирди МХДҚнинг матбуот хизмати.

Тергов версияси бўйича, Аспеков Исаев ва «Республика» партиясининг айрим оқловчилари билан алоқада бўлиб, 15-октябрда бўладиган сайлов вақтида ва шундан сўнг тартибсизликда иштирок этиш учун номзодларни йиғишга ҳаракат қилишган.

Аспековнинг телефондаги суҳбатлари

Аспеков 10-октябрда эълон қилинган телефон сўзлашувида тўрт киши билан суҳбатлашади: Нурбек, Жусуп, Абдималик Мирзаев ва Мурат Жетимишбаев деган кишилар.

Нурбек номли киши билан сўзлашувида Аспеков 15-октябрда майдонга одамларни чақириш бўйича режани муҳокама қилади.

«Ҳозир бу Бабан [Омурбек Бабанов] билан сўзлашдик. Ҳозир шу 15ига катта нарса бўлиб кетиши эҳтимоли бор. Бунга жуда катта кучлар ишлашмоқда, кичиги ҳам, каттаси, ўртаси ҳам. Биздаги ўша томондан 1000-2000 йиғиб, агар бўлса шунинг барчаси. Ўша томондан суриб чиқиш керак буни. Шундан сўнг бу ерда буларнинг барчаси бўлади, агар бу ҳам концабарсачы», — деб сўзлашади Аспеков қайсидир Нурбек номли киши билан.

Жусуп номли киши билан сўзлашувда таниқли сиёсатчиларнинг, президентликка номзод Омурбек Бабанов, Адахан Мадумаров, собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров ва бошқаларнинг исмлари айтилган.

«Аниқ янгиликлардан, ўша Темке эса охиригача боради. Ундан сўнг ўша сўзлашган, бу Адахан ҳам охиригача бормоқчи. Кейин ўша "Бульдозер" [Азимбек Бекназаров] билан "Бабанчик" [Омурбек Бабанов] сўзлашган, "Бульдозер" айтибди: "бўлди қисқаси мен бошлаб бераман" дебди», — деб айтади ёзувда тахминан Аспеков.

«Элдик фронт» ҳаракатининг раҳбари Абдималик Мырзаев билан бўлган сўзлашувда Аспеков Канат Исаев билан тайёргарлик ишларини кўриш жараёни ҳақида айтади, бироқ уни ушлаб кетишган.

Абдималик Мирзаев

«Канат ака билан сўзлашмоқчиман. Канат аканинг телефони ўчик бўлмоқда, қамаб қўймадими Исаевни. Мен Канат ака билан сўзлашиб, иккимиз ишлаяпмизда. Кейин уни қамаб қўймадими. Кейин биз изолированный бўлиб қолдик», — деб айтади Аспеков ёзувда.

Мурат Жетимишбаев билан сўзлашувда Аспеков шаҳарга (шаҳарнинг номи айтилмаган) ўлдирилган крим төбөл Алманбет Анапияевнинг акаси — Калмамат келгани ҳақида айтилади. Аспеков Жетимишпбаевга Калмаматни қўшилишга ишонтира олганини ва Калмаматнинг 300 спортчиси борлигини айтган.

Мурат Жетимишбаев

«Мурат ака, мен қўнғироқ қилишимнинг сабаби, кеча шаҳарга икм келибди, Калмамат ака — Алмамбет Анапияевнинг акаси. уни бу ерда 300 спортсмен йигитлари бор», — деб айтади Аспеков ёзувда.

Бабанов штабининг Аспеков ушланишига бўлган реакцияси

Бабанов штабининг вакили Мирсулжан Намазалиев 10-октябрдаги матбуот йиғинида Аспековни қўлга олинишини «жамоатчилик фикрини Бабановга нисбатан ўзгартириш учун махсус хизматларнинг ҳаракати» деб атади.

«Аспеков бизни номзод бўлиб ҳисобланади. У Бабановнинг рақиби, унга қарши МСКга арзланган», — деб билдирди Намазалиев.

Канатбек Исаевнинг иши

МХДҚ депутат Канатбек Исаевни 30-сентябрда қўлга олиб, сиёсатчига қарши «ҳукуматни куч билан босиб олишга» тайёрланиш бўйича жиноий иш қўзғалган. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Исаев «оммавий тартибсизликларни уюштириш учун жиноий гуруҳлар билан сўзлашган».

Тергов версияси бўйича, Исаев билан унинг «шериклари» президент сайловини «натижаларини ўзгартирилиши» учун норозиликка чиқадиган одамларни ўз қаторларига тортишган. Шундан сўнг қаршилик акциялар оммавий тартибсизликларга айланиб кетади.

Махсус хизматларнинг маълумотига кўра, агар 15-октябрдаги президент сайловида Бабанов мағлуб бўладиган бўлса, тартибсизликлар амалга ошарди.

Бабанов ўзи билдиришича, Исаевни унинг тарафдори бўлгани учун қўлга олишган. Бабановнинг фикрича, уни президент сайловида биринчиликда келаётгани учун қоралашга ҳаракат қилишмоқда.

Махсус хизмат Бабановнинг Исаевни қўлга олиниши бўйича айтганларини тергов билан жамоатчилик фикрини «сиёсий томонга» буриш ҳаракати деб атаган. Шундан сўнг Биринчи май район суди сиёсатчи билан бирга уч айбланувчини икки ойга қамоққа олиш ҳукмини чиқарган.

Муаллифлар: Метин Жумагулов, Рустам Халимов, Алмир Алмамбетов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here