Вице-премьер-министр Темир Жумакадиров йўл ҳалокатидан вафот этди

724

Вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг машинаси Бишкек-Қора болта йўлида оғир юк ташувчи машина билан тўқнашган. Жумакадиров билан бирга ёрдамчиси ва ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Йўл ҳалокати 7-октябрь куни эрталаб Садовое қишлоғидан узоқ бўлмаган жойдаги Бишкек-Қораболта йўлида бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, машина йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган КамАЗ билан тўқнашган.

Мудофаа ва чегаралар масаласи бўйича вице-премьер-министр Темир Жумакадиров, унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси воқеа бўлган жойда ҳалок бўлган. Патруль милиция билан фавқулотда ҳолатлар министрлиги йўл ҳалокати фактини тасдиқлашган.

Сурат: Акипресс

«Бизнинг қутқарувчилар бу машинадан учовини олиб чиқишди, уларнинг икки ҳалок бўлди», — деб билдиришди ФҲМнинг матбуот хизматидан. Дастлабки маълумотларга кўра, Жумакадиров сайлов участкаларини текшириш учун Таласга кетаётган бўлган.

Бу вақтгача Жумакадиров хавфсизлик кенгашининг котиби бўлган. Янги ҳукумат тузилгандан кейин у мудофаа ва чегара масалалари бўйича вице-премьер-министрлик лавозимига келган.

Муаллиф: Метин Жумагулов