Президент Алмазбек Атамбаев расмий сафар билан Ўзбекистонга бориб, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Давлат раҳбарлари Қамбар-Ота 1 ГЭСни қурилиши, Косонсой (Орто-Токой) сув омборидан фойдаланиш бўйича ва янги йўлда бепул юк ташишга келишишди.

Атамбаев Ўзбекистонда 5-6-октябрь кунлари бўлди. Президент қўшни республикага Ўзбекистоннинг раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлган сафаридан кейин роса бир ойдан сўнг борди.

Мирзиёев Атамбаевни аэропортда кутиб олди. Президент кортежнинг юриши давомида Қирғизистон раҳбари икки ўлканинг илинган байроқларини ва қирғиз-ўзбек тилида ёзилган саломлашиш сўзларини кўрди.

Президентлар кўп вақтда сўзлашувларда бўлишди, бироқ Атамбаев қайтиш олдидан бир неча жойларга борди.

Қирғизистон президенти «Мустақиллик ва эзгулик» монументига гул қўйди. Шундан сўнг Мирзиёев билан Атамбаев икки ўлканинг енгил саноат ишхоналарининг «Узэкспомарказ» комплексидаги кўргазмасига бориб, маҳсулотлар билан танишишди.

Қамбар-Ота 1 ГЭСнинг қурилиши

Сўзлашувлар давомида президентлар Қамбар-Ота 1 ГЭСнинг қурилиш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича келишишди.

Президентлар «Миллий энергетик холдинг компанияси»нинг ва «Ўзбекгидроэнергоси»нинг ўртасидаги Қамбар-Ота 1 ГЭСнинг қурилиши бўйича ҳамкорлик ҳақида ўзаро тушуниш меморандумига қўл қўйишди.

Мирзиёев Қирғизистонга бўлган сафари вақтида ўзбек ҳукумати станциянинг қурилишига ёрдам беришини билдирган.

«[Қирғизистон президенти] Алмазбек Шаршенович бирорта ҳам станция Ўзбекистон иштирокисиз қурилмаслигини айтди. Мен тўлиғи билан розиман, молиялаш бўйича фаол қатнашамиз, Қамбар-Ота ГЭСини бирга қурамиз, сабаби у бизга керак. Бу икки ўлка учун фойдали», — деб билдирган у.

Бу вақтгача Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов Қирғизистон ҳудудида ГЭС қуришга қарши чиққан. Каримов бу Ўзбекистонда ва Марказий Осиё ҳудудида сув танқислигига олиб келади деб ҳисоблаган.

Каримов ҳудуддаги сув масаласи «шу даражагача жиддийлашиб, ьиргина келишмовчиликка олиб келмасдан, уруш ҳам бўлиши мумкин» деб билдирган.

Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг ўртасидаги сув бўйича тортишувлап Совет иттифоқи тарқагандан кейин бошланган, сабаби Марказий Осиё ҳудудидаги ўлкаларнинг манфаатларини ҳисобга олган умумий сув-энергетика комплекс ишламай қолган.

Қирғизистон ҳудудидаги дарёлар бошида сув ресурсларининг кўлами жуда катта. Дарё оқимининг пастки томонида сув етишмаган Ўзбекистон бор.

Қирғизистон асосан сувдан ГЭСларда электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланади, шунинг учун қишда қўйиб юборилади. Ёзда ўлка сув ресурсларини қишки иситиш мавсумига йиғади. Бироқ Ўзбекистонда сув мана шу ёзда ерларни суғориш учун керак.

Косонсой (Орто-Токой) сув омборидан фойдаланиш

Талаш ерларнинг бири — Орто-токой, мана шу — Косонсой сув омбори.

Шунингдек ўлкаларнинг ҳукуматлари Жалолобод вилоятидаги Косонсой (Орто-Токой) сув омборидан биргаликда фойдаланиш бўйича шартномани имзолашди.

Сув омборининг назорати билан қўриқланишини Қирғизистон таъминлайди, Ўзбекистон эса сув омборидаги сувдан фойдаланишни давом эттириб, унинг ишлашига кетган маблағни таъминлайди.

Сув омборидан фойдаланиш масаласи келишилмаганлиги сабабли бир неча марта жанжаллар бўлган.

Жанжалларнинг бири қирғиз ҳукумати 2016-йилнинг баҳорида сув омборида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун ўзбек мутахассисларини ўтказишдан бош тортгандан кейин чиққан.

Шундан кейин 18-мартда Ўзбеикстон ҳукумати қирғиз-ўзбек чегарасидаги баҳсли ҳудудга ҳарбийлар билан БТРни ва икки КамАЗни киритган. Қирғизистон ҳам шундай ҳаракатга бориб, чегарада ҳарбийлар билан икки БТРни жойлаштирди. Ҳарбийлар баҳсли ҳудуддан мартнинг охирида кетишган.

Ўзбекистон сув омборига бир неча марта ўз ҳуқуқини билдиришга ҳаракат қилган, сабаби у 1941-йили Ўзбек ССРи томонидан молияланиб қурилган, Қирғизистон унинг ўрнига ўзбекларга тегишли «мос» келган ер участкаларини олган.

Сув омборининг қурилиши қисман Ўзбек ССРнинг ҳисобидан ва аҳолининг 71,1 млн рублига молияланган. Ўзбекистон Совет иттифоқининг бюджетидан маблағ олмаган. Сув омборини таъмирлаш билан сув артерияси Ўзбекистон маблағига олиб борилган.

Президентлар яна қандай аҳамиятли ҳужжатларга қўл қўйишди?

Президентлар Алмазбек Атамбаев билан Мирзиёев Тошкен-Андижон-Ўш-Қашғар йўлида юк ташишларни йўлга қўйиш бўйича бир қанча шартномаларни имзолашди. Шунингдек йўловчилар ташиш ва ҳаво қатновлари ҳақида моморандумга қўл қўйилган.

«Биринчи навбатда бу бизнинг ташиб етказувчиларга ўлка ҳудудларида эркин юриб, транзит қатновларини олиб боришга имкон беради. Бундан ташқари улар Ўзбекистон ҳудудидаги тўловлардан бўшатилади», — деб тушунтирди президент аппарати.

Давлат чегаралари бўйича ҳам сўзлашувлар бўлди. Атамбаев ҳал қилинмаган чегара муаммолари турли миллатлар аро можароларга олиб келиши мумкин деб таъкидлади.

Аввалроқ Ўзбекистон билан Қирғизистон қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизини аниқлашган. Бироқ Атамбаев сўзлашувлар вақтида ўзининг муддати битгунча яегаранинг қолган 215 чақиримини аниқлаб битиришга умид қилади.

«Икки ўлка ўртасидаги барча муаммолар билан масалаларни хал қилиб, дўстликни ўрнатган президент қатори сиз билан биргаликда тарихда қолмоқчиман. Менинг фикримча, тўлиғи билан қўшилишингизни кўряпман», — деди у.

Қирғизистон президентининг сайлови ҳақида

Матбуотга билдирувларнинг бирида, Мирзиёев Қирғизистондаги президент сайлови ҳақида ҳам сўз қилди. Ўзбекистон раҳбари «қирғиз халқига муносиб раҳбарни сайлаб олишни» хоҳлади.

«Мен жолун жолдоочулук сақланишини жуда истайман. Айниқса, бизнинг ўртамизда Қирғизистон билан Ўзбеикстоннинг президентлари қўл қўйган ҳужжатлар тарихий бўлишини истайман», — деб якунлади у.

Ўзбекистон раҳбари ўз сўзида ҳозирда Атамбаев раҳбарлиги остида Қирғизистонда тинчлик билан барқарорлик ҳукм сурмоқда, халқларнинг эса эртанги кунига ишонч бор деб таъкидлади.

Атамбаевга совға

Борган куни Мирзиёев Қирғизистон президентига шахсан ўзи ўзбек тилидаги «Манас» эпосининг биринчи нусхасини совға қилди.

Атамбаев бундай совга учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдириб, бу эпос унга 2010-йили Қирғизистон жанубидаги миллатлар аро можарода ёрдам берганини қўшимча қилди.

«Биргина қирғиз халқининг эмас, туркий халқларнинг уникал эсталиги деб ҳисобланган "Манас" эпоси бизнинг ўлкада жуда таниқли. Бизнинг фуқаролар бу буюк асар билан батафсил танишишлари учун биз яқин кунларда уни биринчи марта ўзбек тилида нашрдан чиқардик», — деб билдирди Ўзбекистон президенти.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Метин Жумагулов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here