Туркиянинг Аланья шаҳрида полиция ходимлари қирғизистонлик аёлни калтаклашган. Ҳуқуқ тартибот органларининг ҳодимлари тергов битгунча ишдан четлатилишди.

Аёлни калтаклашаётгани тасвирга олинган видео 4-октябрда интернетда пайдо бўлган. Видеода полиция ходимлари йўлнинг ўртасида ётган аёлни сочидан судраб, тепкилаб ва калтак билан ураётганини кўриш мумкин.

Қирғизистоннинг ташқи ишлар министрлиги жабрланган аёл қирғизистонлик эканини ва ҳужум қилганлар Туркиянинг Анталья провинциясидаги Аланья шаҳрининг полиция ходимлари бўлганини тасдиқлади.

Шунингдек ТИМ воқеани тасдиқлаб берган Аланья шаҳрининг хавфсизлик бошқармаси билан алоқага чиққан.

«Ҳозирда мазкур турк полициясининг ходимлари тергов ишлари вақтида эгаллаган хизматларидан четлатилди», — деб билдиради туркия томони.

Жабрланган қирғизистонлик аёлга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилган. Уни Қирғизистонга қайтиши бўйича масала тергов амаллари битгандан сўнг ҳал қилинади.

Муаллиф: Метин Жумагулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here