Ўш: Суд Бабановнинг штаби тарафидан овозларни сотиб олиш бўйича жиноят ишини кўришни тўхтатди

712

Ўш шаҳар суди президентликка номзод Бабановнинг штаби томонидан овозларни сотиб олиш бўйича қўзғалган жиноий ишни кўришни тўхтатди. Тергов томонларнинг келишгани сабабли тўхтатилган, бироқ гумондорларнинг айби «тўлиқ исботланган»

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдиришичча, сайловчиларни сотиб олиш бўйича жиноий иш Ўш шаҳар суди томонидан тўхтатилди.

«Суд жиноий ишни кўриб чиқишни томонларнинг келишиб олгани сабабли тўхтатди. Шу билан бирга юқорида айтилган одамларнинг айби тўлиқ исботланган », — деб айтилган бош прокуратуранинг матбуот  хизмати билдирувида.

Ўша шаҳар суди 18-сен6тябрда маҳаллий турғун аризасига кўра, жиноий иш қўзғаган, унга 2 минг сомга Бабановга овоз беришни таклиф қилишган.

Бабановнинг сайлов олди штаби бу ишни «навбатдаги провокация ва маъмурий ресурсдан фойдаланиш формаларининг бири» деб атаган.

Овозларни сотиб олиш бўйича яна бир жиноий иш

Бишкекнинг Октябрь район суди Бабанов штабининг вакиллари томонидан овозларни сотиб олиш факти бўйича бошқа жиноий ишни қарашмоқда.

Бишкекнинг турғуни уни сотиб олгиси келганини айтиб милицияга ариза ёзган. Ариза ёзган киши далил қатори Бабанов штабининг координаторлари билан бўлган сўзлашув видеосини кўрсатган, улар овозларни сотиб олиш режасини муҳокама қилишган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, видеода 30-35 ёшдаги аёллар Асанбай кичик районидаги қўшимча участккада Бабанов учун овоз берадиган сайловчиларнинг овозларини №2 формаси орқали сотиб олиш йўлини тушунтиради.

Жиноят ва жазо кодексининг «Овозларни сотиб олиш» моддаси 100 минг сомдан 300 минг сомгача жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосидан иборат.

Омурбек Бабанов — ҳукуматдан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг энг асосий рақиби.

Жорий илнинг 15-октябрида бўладиган президентлик сайловига 12 номзод курашмоқда.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов