East Wing авиакомпанияси Олмотида санавиация самолётининг ҳалокати натижасида қурбон бўлган икки қирғизистонлик жасадини Қирғизистонга олиб келди. Компаниянинг самолёти кўз ёриётган аёлга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Шимкентга учаётган бўлган, авиаҳалокатда барча экипаж қурбон бўлган.

Авиаҳалокатда қурбон бўлган қирғизистонликларнинг жасадини 4-октябрдан 5-октябрга ўтар кечаси Бишкекка олиб келишди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Олмотадаги бош консуллиги билдирди.

Ҳалокатга учраган самолёт тегишли бўлган East Wing компанияси ҳалок бўлганларнинг жасадларини Қирғизистонга етказишдаги барча ҳаражатларни ўзи тўлаган. 4-октябрь куни кечга яқин уларнинг жасадларини икки машина билан авиакомпания ходимлари билан бирга олиб чиқиб кетишган.

Олмотада 3-октябрь куни кечда бўлган авиаҳалокатда беш кишидан иборат самолётнинг экипажи ҳалок бўлган.

Ташқи ишлар министрлигининг маълумотига кўра, икки қирғизистонлик ҳалок бўлган. Улар: самолёт командири Геннадий Цой билан авитехник Бейшебек Акматбаев.

Қозоғистоннинг ички ишлар министрлигининг маълумотига кўра, Ан-28 учоғи туғруқ жараёнида бўлган аёлга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Олмота -Шимкент йўналиши бўйича учиб кетган.

Бироқ 12 дақиқадан сўнг самолёт радарлардан йўқолган. Охирги марта уни Олмотадан 28 чақирим жойда сезишган.

У Междуреченск қишлоғи яқинида ҳалокатга учраган. Қулагандан сўнг у симёғочларни илиб кетиб, куйиб кетган.

Тергов бормоқда, ҳукумат ҳозирча самолёт ҳалокатининг аниқ сабабларини очиқламади.

Воқеа бўлган жойда 12 қутқарувчи билан Олмота вилоятининг ёнғинга қарши хизматининг уч машинаси иш олиб борган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here