«Спутник» нашри Ёшлар Аллеясидаги кузатув камераси «Нуқтаи назар» инсталляциясининг ойнаси ўзи тушиб қолгани тасвирга туширилган видеони эълон қилди. Бишкекнинг милицясидан билдиришича, вандализм версияси тасдиқланмаган.

Бишкек милициясининг матбуот хизматидан Kloop.kgга «Нуқтаи назар» арт-объектини ҳеч ким синдирмаганини айтишди.

«Милиция ходимлари инсталляция жойлашган ерга бориб, бу «кўз ойнакни» ҳеч ким синдирмаганини аниқлашган. Биринчи марта ойнак эскирганлиги учун тушиб қолган, кейин уни ночор солишган бўлса керак, шу сабабли у қайта тушиб қолган», — деб билдиришди милициядан.

Сентябрь ойининг ичида инсталляция уч марта синган. Биринчи марта бу кўриниш жамоатчилик норозилигига учраб, милиция вандалларни қидирган.

Кейин арт-объект 22-сентябрь билан 1-октябрда синган. Мэрия уч марта инсталляцияни қайта тиклаб, бундан кейин арт-инсталляцияни таъмирламаслигини билдирган, сабаби у шаҳар тасарруфида эмас

Баландлиги икки метр бўлган кўз ойнакни ўтган йилнинг июль ойида DOXA арт-гуруҳи ўрнатган. Агар кўз ойнакнинг қаршисига туриб унга қарасангиз «Ўз ҳуқуқларингни ҳимоя қилиш учун уларни билиш керак» деган ҳавода қалқиган ёзувни кўришингиз мумкин.

У 3D форматида тош плиткаларга қирғиз ва рус тилларида ёзилган — кўз ойнак бу ёзувларни тўғри ракурсда кўришга ёрдам беради.

Муаллиф: Метин Жумагулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here