Бишкек: ДРХ икки янги Аҳолига хизмат кўрсатиш марказини очади

564

Бишкекда 9-октябрдан бошлаб икки янги аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари ишлай бошлайди. Уларда она ва бола учун хоналар ва бепул вай-фай бўлади.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг (ДРХ) матбуот хизматининг билдиришича, Айтматов проспектида жойлашган эски аэропортнинг биносидаги аҳолига хизмат кўрсатиш бўлими кўчаётгани сабабли 9-октябрдан бошлаб ўз ишини тўхтатмоқда. Унинг ўрнига ДРХ икки янги марказ очади.

Эски АХБ Бишкекнинг уч райони ҳаолисига хизмат кўрсатади. Улар Биринчи май, Ленин ва Октябрь районлари. Бундан ташқари унинг биносида Октябрь билан Ленин районларининг фуқаролик ҳолатларини рўйхатга олиш бўлими бор эди.

Янги АХБлариини қаердан топса бўлими?

АХБ-1 Медеров билан Жукеев-Пудовкин кўчалининг кесилишида жойлашади. Бу ерда Биринчи май ва Октябрь районларининг рўйхатга олиш ва паспорт бўлимлари бўлади.

АХБ-2 аввалгидай Аламудун-1 кичик районидаги Колбаев билан Чолпон-Ота кўчаларининг кесилишидаги бинода қолади.

Ленин районининг турғунлари учун 3 деган рақамнинг олдида янги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилади. У Ёш Гвардия бульвари билан Боконбаев кўчаларининг кесилишида очилади.

Шунингедк марказлар «фронт ва бэк офислар» форматида ишлай бошлашади. ОАВнинг маълумотига кўра, фронт офислар ҳужжатларни қабул қилишади, бэк идоралар уларни текширади, қарор қабул қилинади.

«Ишнинг бундай формати билан давлат хизматларини тез орада ва сифатли турда кўрсатса бўлади. Шунингдек ўз навбатини кутаётган фуқароларнинг қулайлиги учун бепул вай-фай ўрнатилган ва она-бола учун алоҳида хона тайёрланган», — деб билдиришмоқда ДРХдан.

Жорий йилнинг июлида ДРХнинг раҳбари Дастан Догоев фуқароларнинг навбат кутишдан арзланишгани сабабли АХБлар учун янги бинолар топишни топширган.

Муаллиф: Метин Жумагулов