Парламент Кулматовни Миллий банкнинг раҳбарлигига сайлади

678

Парламент депутатлари Кубаничбек Кулматов номзодлигини миллий банк раҳбарлиги лавозимига ёқтиришди. Бу вақтгача Россия-Қирғизистон тараққиёт фондига раҳбарлдик қилган ва Бишкек шаҳрининг мэри бўлган.

Кулматовнинг номзодлиги учун 70 халқ вакили маъқул, олтиси эса қарши овоз беришган. Умумий 90 депутат рўйхатга олинган.

Кулматов ўзининг номзодилиги кўрилаётган парламентда ўзини «кризис менеджер» қатори баҳолашини билдирди.

Унинг айтишича, у божхона хизматида ишлаганда бюджет даромадини 17 млрд сомдан 38 млрд сомгача кўтаришга эришган. Шунингдек, у шаҳар раҳбари бўлганда Бишкекни ривожлантириш фонди даромадини бир қанча ўстирганини қўшимча қилди.

Кулматов Миллий банк рахбари хизматидаги Толкунбек Абдигуловнинг ўрнига келади, Абдигулов 25-августда Сапар Исаков ҳукуматига биринчи вице-премьер-министр бўлиб тайинланган.

Кулматов 2016-йилнинг мартидан бошлаб Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди лавозимида ишлаган.

Бу вақтгача у икки йил давомида Бишкек шаҳар раҳбари бўлган. 2004-2013-йиллар оралиғида у турли лавозимларда ишлаган, бундаг ташқари уч йил давомида давлат божхона хизматида ишлаган.

Муаллиф: Анна Капушенко