Россия Қирғизистонга 35 мобил үй берди

722

Россия Қирғизистоннинг фавқулотда ҳолатлар министрлигига (ФҲМ) 35 кўчма уй берди. Улар табиий офатлар сабабли уйсиз қолганларга вақтинча яшаш учун берилади.

Россиянинг ФҲМ вакили Игорь Веселов 13-сентябрда Қирғизистон қутқарувчиларига гуманитар ёрдам қатори бир хонали 35 кўчма уй ўтказиб берди.

Қирғизистонинг фавқултда ҳолатлар министрининг ўринбосари Қалис Ахматовнинг билдиришича, бу уйлардан табиий офатлардан жабрланганлар вақтинча яшаш жойи қатори фойдаланишади.

2017-йилнинг ёз ойларида Қирғизистоннинг жанубий ҳудудлари бир қанча зилзила, сув тошқинлари ва ер кўчкиларидан жабрланган. Ер кўчки вақтида 30 одам ҳалок бўлган.

Табиий офтлар натижасида уч минга яқин одам уйсиз қолиб, 500га яқин уй авария ҳолатига келган. Ҳукумат уларни вақтинча чодирлар билан ётоқхоналарга кўчирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева