Милиция 10-15га яқин ўсмир «Коридор» ўйини вақтида учрашиб бир-бирини калтаклаган видео беш йил аввал тасвирга олинганини аниқлаган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари видео қаҳрамонларини қидиришни давом эттирмоқда.

Ички ишлар министрлигининг матбуот хизмати билдиришича, ўсмирлар бир-бирини калтаклаётган видео беш йил аввал Бишкекнинг Ленин районида тасвирга олинган.

«Тарқатилган видео катта муҳокамага сабаб бўлиб, ижтимоий тармоқларда кўплаган танқидларга учраган […] Ҳозирда ИИМ ходимлари видеога олинган воқеа қаҳрамонларини манзилини аниқлаш учун тезкор қидирув ишларини олиб бормоқда», — деб билдирди мазкур маҳкаманинг матбуот хизмати.

Бу вақтгача фэйсбук ижтимоий тармоғига видео чиқарилиб, унда 15га яқин ўсмир «Коридор» ўйинини ўйнашаётганини кўриш мумкин.

Ўйинда «коридор»нинг ўртасидан ўтаётган иштирокчини бошқалар туртиб, тепкилашади.

Муаллиф: Александра Титова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here