Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Иссиқкўл вилоятининг Булан-Соготту қишлоғида 10-сентябрда гиёҳванд модда сотишда гумон қилинган бир неча кишини қўлга олди. Қўлга олинганларнинг биридан ИИМ ходимининг гувоҳномаси топилган.

Ички ишлар министрлигининг матбуот хизмати раҳбарининг ўринбосари Карина Аманкулова Kloop.kgга берган интервьюсида «тезкор қидирув ишлари» давом этаётганини ва шу сабабли ҳеч қандай изоҳ беролмаслигини билдирди.

Аманкулова ИИМ ходимларининг гувоҳномаси топилиб қўлга олинган киши ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимими ёки йўқми айтишдан бош тортди.

Иссиқкўл вилоятининг прокурори Айнура Иманалиева билдиришича, қўлга олиш 10-сентябрда тонги соат 4:00да бўлган.

Иссиқкўл вилоятининг Булан-Соготту қишлоғидаги «Партнер-Нефть» ёнилғи қуйиш бекатида милиция гиёҳванд модда сотишда гумон қилинаётган фуқаролардан бирининг машинасини текширишга қарор қилишган.

Текширув вақтида 25 ёшдаги Бишкек турғунининг қопчасида 50 ширеңкенин қопига солинган гиёҳванд моддалар топилган. Тортиб олинган моддаларнинг оғирлиги 850 граммни ташкил қилган.

Бундан ташқари қўлга олинган одамнинг ўзида ИИМнинг махсус назорат бош бошқармаси бўлимининг гувоҳномаси бўлган.

Милициядан билдиришларича, у билан бирга машинада бир неча киши бўлган, бироқ қўлга олинганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум қилинмаган. Уларнинг барчаси таъқиқланган гиёҳванд моддаларни сақлаш ва ташишда гумон қилиш ушланди.

Бу факт бўйича жиноий иш қўзғалди. Гумондорлар милициянинг район бўлимидаги вақтинча сақлаш изоляторига етказилди.

Муаллиф: Александра Титова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here