Видео: Ўсмирлар бир-бирини калтакламоқда. Милиция видеони текшира бошлади

662

Фэйсбук ижтимоий тармоғига 10-15га яқин ўсмир «Коридор» ўйини вақтида учрашиб бир-бирини калтаклаётган видео жойлаштирилган. Милициядан бу воқеани текшира бошлашганини ва ҳозирча видео қаерда тасвирга олингани номаълум эканлигини билдиришти.

Фэйсбук фойдаланувчиси Айжаркин Муканова 10-15 ўсмир «Коридор» деган ўйин ўйнашаётган видеони жойлаштирган.

Ўйинда иштирокчилар «коридор»нинг ўртасидан ўтишади, унда ўртадан ўтишаётган иштирокчи бошқарлар туртиб, тепкилаб калтаклашади.

«Бу ўқувчиларнинг қилиқларини қаранг? Бу нима дегани? Коридор дегани дедовщинанинг бир элементи экан. Ўртадан ўтган болни бош-кўзига қарамай тепкилашмоқда. Жароҳатланиб, ногирон бўлиб қолса нима бўлади? Эртага булардан яхши инсонлар чиқармиди? "Зек"лар, гиёҳвандлар ва қароқчилар чиқиши мумкин», — деб ёзган у.

Милиция воқеани текшира бошлади. Мазкур муассасадан бу видео қайси вилоятда тасвирга олингани ва қайси мактабнинг ўқувчилари эканлиги ҳозирча номаълум деб билдиришди.

Муаллиф: Рустам Халимов