Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриш бўйича тендерда ютиб олган чехиялик Liglass Trading компанияси 18-сентябргача 37 млн доллар тўлиб бериши керак. Бу маблағлар Қирғизистоннинг россиялик «РусГидро» компанияси олдидаги қарзини ёпишга сарфланади.

Қирғизистоннинг вице-премьер-министри Дуйшенкул Зилалиевнинг билдиришича, Қирғизистоннинг россиялик «РусГидро» компанияси олдидаги қарзини ёпиш учун чехиялик компания 37 млн долларни 18-сентябргача ўтказа олади. Унинг айтишича, бу вақтгача инвесторлар 22-августгача маблағни ўтказиши керак деган маълумот «нотўғри ёритилган».

«Асосий муддат "Электр станциялар" билан Миллий энергохолдинг келишувга қўл қўйганда бошланган. [...] У 2017-йилнинг 18-сентябрида тугайди. Бизнинг яна бир ҳафта вақтимиз бор», — деди Зилалиев.

Чехиялик Liglass Trading июль ойининг бошида Қирғизистонда Юқори Норин ГЭСларини қуриш бўйича тендерни ютиб олган. Компания етакчилиги биргина ГЭСни қурилиб битишига инвестиция бермасдан, Қирғизистоннинг «РусГидро»дан бўлган 37 млн доллар қарзини тўлашга ваъда берди.

Қирғизистоннинг россиялик «РусГидро» компанияси билан келишуви бир томонлама бекор қилингандан кейин қарз бўзлиб қолган. Алмазбек Атамбаевнинг айтишича, шартномани бузишга Россиянинг «ночор ҳолатда» бўлган иқтисоди сабаб бўлган.

Бу вақтда россиялик компания Юқори Норин ГЭСи учун айрим бир объектларни битиришга улгирган.

Кейинчалик Атамбаев 2017-йилнинг июль ойида ўтган ўзининг матбуот йиғинида Liglass Trading билан бир шарт билангина — агар Қирғизистоннинг «РусГидро»дан қарзини тўлаб бермаса — келишувни бузишини айтган.

Liglass Trading атрофидаги миш-мишлар чех ва қирғиз ОАВларининг бу «ҳаражатли компания» деган ном билан чиққан бир неча мақолалардан кейин бошланган.

Бироқ фирма раҳбари Михал Смелик ОАВларнинг билдирувларини инкор қилиб, компания ҳисобида 383 млн евро борлигини маълум қилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here