Қирғизистонлик Валентина Шевченко Абсолют муштлаш чемпионатида (UFC) Аманда Нунесдан мағлуб бўлди. Шундай қилиб жаҳон чемпиони номи билан чемпионлик камари бразилиялик спортчида қолди.

UFC 215 муштлашув түндөрүндө енгил вазнда қирғизистонлик спортчи Валентина Шевченко билан бразилиялик спортчи Аманда Нунес учрашди. Беш босқичнинг натижасида ғалаба билан бирга чемпионлик камар Аманда Нунесга берилди.

Беш доиранинг учрашувда кучни сақлаш мақсадидами, рақиблар биринчи доирада ўзларини жуда эҳтиёт қилишди. Бошида спортчининг иккиси ҳам устунлик қилишмади.

Иккинчи босқичнинг бошланишида фаол зарбалар оз бўлди, бироқ беш дақиқадан сўнг Шевченко учрашувда фаоллик қилиб, рақибига бир қанча зарбалар берди.

Куч синашиш жуда чымырлуу бўлиб, спортчилар масофани сақлашга ҳаракат қилишди. Учрашув тенгма-тенг бориб, сўнги босқичгача ҳеч кимисининг устиворлиги бўлмади.

Нунес учрашувнинг сўнги сонияларида рақибини йиқита олди. Шевченко тобокелге салып, ўзини эҳтиёь қилиб жанг олиб боргани сабабли ғалабага эришолмади. Шундай қилиб, Аманда Нунес чемпионлик номи билан чемпионлик камарини сақлаб қолди.

Енгил орғирликдаги чемпионлик камари соҳиби Аманда Нунеснинг худди шу оғирлик категорияси бўйича дунё рўйхатининг бошида турган Валентина Шевченко билан бўлган жанги шу кечтин асосий учрашуви бўлиб қолди.

Кечанинг асосий жанги бўлади дейилган Деметриус Жонсон билан Рэем Боргнинг учрашуви бўлмай қолган.

Ҳазил эмас, бироқ июлда Нунес каби Боргнинг ҳам синусини кучайиб кетиб, у учрашувга чиқолмай қолган.

Нунес билан Шевченко енгил вазн категориясидаги чемпионлик камар учун июль ойида учрашиши керак эди. Бироқ Аманда Нунес касал бўлиб қолиб, жанг бўлмаган. Унда бразиялик спортчи одат бўлиб қолган синусит касаллиги ушлаб қолганини айтиб, учрашувга чиқишдан бош тортган. Спортчилар март ойида учрашган эди. Унда ҳам босқичнинг натижасида ҳакамлар гуруҳи ғалабани Нунеске беришган.

У мағлубиятдан сўнг қирғизистонлик спортчи Холли Холм ва Жулиана Пеня билан бўлган учрашувларда ғолиб бўлиб, ўзининг оғирлик категорияси бўйича UFC рейтингининг биринчисига чиққан.

Енгил оғирлик бўйича чемпионлик камарини Нунес ўтган йилнинг охирида Ронда Роузига қарши учрашувда ютиб олган.

UFC 215 жанглари Эдмонтон (Канада) шаҳрида бўлди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Getty Images/Christian Petersen.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here