Мьянма: «Рохинжаларни қутқариш армияси» отишмани вақтинча тўхтатди

835

Мьянма ҳукуматига қаршилик кўрсатаётган «Рохинжаларни қутқариш армияси» давлат ғарбида жойлашган Ракхайн штатидаги гуманитар инқироз сабабли бир ойга ярашишни таклиф қилди.

«Рохинжаларни қутқариш армияси» билдиришича, ярашиш 10-сентябрда кучга кириб, бир ой давом этади.

Кўтарилишга чиққанларнинг айтишича, шимолий Ракхайн штатида озиқ-оват танқислигини тўхтатиш мақсадида улар ўқ отмасликка тайёр.

Мьянма ҳукумати ҳозирча ярашиш таклифига ҳеч қандай жавоб бермаган.

БМТнинг маълумотига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан бери 290 минга яқин рохинжалар Мьянма ғарбидаги Ракхайн штатидан чиқиб, қўшни Бангладешга қочишган.

Мьянмадан чиққан қочқинларнинг оқими кўп бўлганлиги туфайли БМТ Бангладешга 7 млн доллар гуманитар ёрдам ажратган.

Мьянмадаги оммавий тўқнашув

Сурат. Рейтер

Август ойида Мьянма ҳарбийлари билан рохинжа муслумонларининг ўртасидаги тўқнашувда 400га яқин одам ўлган. Минглаган рохинжа эли уйларини ташлаб, қўшни Бангладешдан бошпана топишга кетишган.

Жанжал чиқишига «Рохинжани қутқариш армияси»нинг мусулмонлар гуруҳи ўлканинг ғарбидаги Ракхайн штатидаги полиция постларига ҳужуи қилгани сабаб бўлган. Натижада 12 киши ҳалок бўлган.

«Рохинжани қутқариш армияси» гуруҳи аъзоларининг айтишича, уларнинг асосий мақсади — Мьянмада ҳукумат таъқибига учраган мусулмонларни сақлаш. Ҳукумат эса «Қутқарув армиясини» террористик гуруҳ деб ҳисобламоқда.

Ўзларининг хавфсизлиги учун Мьянмани ташлаб кетган халқларнинг билдиришича, кўтарилишга чиққанлар полиция постларига ҳужум қилгандан сўнг ҳукумат ҳарбийлари рожинжалар яшаган уйларни ёқа бошлашган.

Уруш тарихи

Сурат. AFP

Мусулмон рохинжалар билан Аракан буддистлари ўртасидаги уруш 70 йилдан бери давом этади.

Вазият 2012-йили оммавий тартибсизликлардан кейин кескинлашган, шундан сўнг 2016-йили ҳукумат рохинжа мусулмонлари яшаган Ракхайн штатига ҳарбийларини киритган. Шундан бери рохинжаларни таъқиб қилиш тўхтатмайди.

БМТ вакиллари бу ҳаракатларни «инсониятга қарши жиноят» деб, армия билан полиция рохинжаларни калтаклаб, қийнаб ўлдирганини билдирмоқда.

Мьянма ҳукумати бир неча марта инсон ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича билдирувлар билан маълумотларни «қалбаки маълумотлар» ва «пропаганда қилиш» деб атаб, рохинжалар хўрланиб ва таъқиб қилинаётганини инкор қилишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева