«Сулаймон-Тоғ» фильми Торонтодаги кинофестивалда намойиш этилади

786

Елизавета Стишованинг «Сулаймон-Тоғ» фильми 7-сентябрда Торонтода бошланган 42-кинофестивалга танлаб олинди.

Фестивалнинг томошабинлари фильмни дастурнинг асосий қисмида кўра олишади.

Фильм режиссери Елизавета Стишова Сулаймон-Тоғнинг тарихига қизиқишини айтди.

«Ўш менга жуда ёқди. Шу ерда мен Сулаймон-Тоғ ҳақида қизиқарли нарсаларни билиб, бу ерга боғлиқ афсона ва эртакларни эшитдим. Бу тоғнинг алоҳида бир тарихи бор деб айтса бўлади», — деди режиссер.

Фильмда қирғиз ва қозоқ актерлари иштирок этган.

Торонтодаги кинофестиваль 1976-йилдан бери ўтказилади. Асосий соврин томоншабинларники бўлиб ҳисобланади, у томошабинларнинг овоз беришидан сўнг аниқланган энг яхши фильмга топширилади.

«Сулаймон-Тоғ» фильмининг мазмуни

Фильмда Ўш шаҳрининг ўртасида жойлашган «Сулаймон-Тоғ» ҳақида айтилади. Бу ер маҳаллий турғунлар учун сиғинувчи жой, бу ерда улар соғлиқ, севги ва бахт сўрашади.

Меҳрибонлик уйидан қутқарилган Улук исмли бола ўз оиласининг бахтини сўрайди.

Улар эски оғир юк ташувчи машина билан ўлка ҳудуди бўйлаб кўчиб юриб, Улукнинг икки хотин олган отаси Карабаснинг меҳри учун курашишади.

Фильмда ҳозирги ҳаёт ҳақиқати билан қадимги урф-одамтлар уйғунлигини акс эттирган қаҳрамонларнинг ҳаёти кўрсатилади.

Муаллиф: Даниил Хашковский