Украина пойтахтида Зоология билан Дягтерев кўчаларининг кесилишидаги отишувида икки қирғизистонлик жабрланди. Уларнинг «Порше» русумидаги машинаси номаълум кишилар томонидан ўққа тутилган.

Украин полицияси «Икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдириш учун ҳужум қилиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.

Дастлабки маълумотларга кўра, 8-сентябрда Киевда бир нечта номаълум кишилар ўқ отиб кубалоо уюштиришган.

«Опель» русумидаги номаълум кишилар «Ягуар» бошқарган машинадагиларни қувишган. Улар катта катта тезликда бир неча кўчадан ўтиб, ўқ ота бошлашган.

Тасодифан йўл четида турган «Порше» русумидаги машинага ўқ теккан. Унинг салонида ўтирган одамлар ўқдан жароҳатланиб, оғир аҳволда касалхонага етказилган.

Киев полицияснинг раҳбари Андрей Крищенко «112 Украина» телеканалига берган интервьюсида «Порше»да Қирғизистон фуқаролари бўлганини айтган.

«Уларнинг ҳаётига хавф бўлмайди деб умид қиламиз. Ўққа тутган машина — "Ягуар". У жиноятчилар ўз автомашинасида яширинишга ҳаракат қилишганда "Порше"га ҳам ўқ теккан, уни отишувга алоқаси йўқ», — деди у.

Полиция воқеанинг сабабларини аниқлаб, тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: ЕСПРЕСОА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here