ОАВ: Кулматов Миллий банкнинг етакчилик хизматига кўрсатилди

621

Бир неча қирғиз интернет нашрлари Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов Қирғизистон миллий банки раҳбари хизматига кўрсатилганини билдиришди. Кулматовнинг ўзи эса бу лавозимга кўрсатилгани тўғрисида эшитмаганини билдирди.

Кулматов миллий банк раҳбарлиги хизматига кўрсатилаётгани тўғрисидаги маълумотлар бир қанча ОАВларига Россия-Қирғизистон тараққиёт фондидан тасдиқлашган.

Шунингдек айрим нашрлар Кулматовни бу лавозимга кўрсатилаётгани бўйича маълумотни  уларга президент аппаратидаги маълумот манбаалари тасдиқлашганини ёзишган.

Бироқ Kloop.kg мухбирига тараққиёт фондидан бу маълумотни тасдиқлаб бера олишмаслигини айтишган. Фонд вакилининг айтишича, Кулматов ҳозирча Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди раҳбарлиги хизматидан кетмаган. Президент аппаратидан Kloop.kgга бу маълумот бўйича изоҳ беролмасликларини айтишди.

Кулматовнинг ўзи «Спутник» нашрига берган маълумоти вақтида ҳозир маслаҳат олиб борилаётганини билдирган, бироқ ўзи унинг номзоди кўрсатилгани бўйича ҳеч нарса эшитмаган.

Миллий банкнинг раисини президент кўрсатмаси билан парламент сайлайди.

Миллий банкнинг ҳозирги раиси Толкунбек Абдыгулов 25-августда Сапар Исаков раҳбарлигидаги ҳукуматнинг биринчи вице-премьер-министрлик хизматига тайинланган. Миллий банк раҳбари лавозими ҳозирда бўш қолмоқда.

Кубаничбек Кулматов Россия-Қирғизистон тараққиёт фондининг раиси лавозимида 2016-йилнинг март ойидан бери ишлайди.

Бу вақтгача икки йил давомида Бишкек шаҳар мэри бўлган. 2004-2013-йиллар оралиғида турли хизматларда ишлаган, бундан ташқари уч йил давомида давлат божхона хизматида ишлаган.

Муаллиф: Анна Капушенко