Фаол Болот Ибрагимов Бишкекда патруль милиционерлари сиренасини ишлатмасдан йўлнинг кесилишида хизмат машинаси билан тўхтаб турганини видеога олиб чиқарган. Тартиб соқчилари қоида бузаётганини фаоллар айтганидан кейин инспекторлар шошилиб кетишган. Патруль милициядагилар агар қоида бузиш факти аниқланса, уларга ҳайфсан эълон қилинади.

Фаол Ибрагимовнинг машинасини патруль милициясининг ходими Асанбай кичик районида тўхтатган. Тасвирга олишаётганини кўрган милиционер фаолларнинг саволига жавоб бермай шошилинч турда кетишган.

Ибрагимов Kloop.kgнинг мухбирига берган интервьюсида билдиришича, патруль милиционер ва унинг ҳамкасби хизмат машинаси йўлнинг кесилишига тўхтатиш билан йўл қоидасини бузишган.

Шундан сўнг фаоллар машинада ўтирган яна бир инспекторга мурожаат қилишган. Биринчи инспектор қаерга кетди деган саволга у «стоянкага кетди» деб жавоб берган.

Фаоллар инспектор ўзи «уялиб қолмаслиги учун» қоида бузаётгани тўғрисида протокол тузишни айтишган. Нозир жавоб қатори фаолларга «ишига тўсқинлик қилмаслигини» айтиб, машинасини миниб кетган.

«Инспекторлар ўзлари йўл ҳаракати қоидасини бузишмоқда. Бизни кўриб қочиб кетишди. Нима учун биз қоида бузсак протокол тузишади, ўзлари бузишса эса? Яна қанча сабр қилиш керак?» — деб савол беради фаолларнинг бири.

Бишкек патруль милициясининг вакили Максат Чакчагаев Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, гувоҳлар ариза ёзиб қолдиргандан сўнг мазкур факт бўйича текширув ишлари бошланади.

«Агар ариза ёзишса, текширув олиб борилади. Агар ходимларнинг айби исботланса, унда уларга ҳайфсан эълон қилиниб, огоҳлантириш берилади», — деди Чакчагаев.

Муаллиф: Рустам Халимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here