«Қумтўр» олин конини ишлатаётган «Центерра Голд Инк» компанияси Иссиқ-кўлга тозалоувчи бинолар қуриш учун 50 млн доллар ажратишга тайёр.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, «Центерра Голд Инк» компанияси табиатни ривожлантириш фондига 50 млн доллар ажратади. Бу маблағ Иссиқ-кўл соҳилида замонавий сув тозаловчи қувурларни қуришга сарфланади.

Бундан ташқари бу компания кейинчалик 3 млн доллар миқдорида экологик тўлов ажратиб туради. Бу вақтгача мазкур сумма 310 минг долларни ташкил қилган.

Шунингдек канадалик компания ўлкадаги  Онкология марказини техник жиҳозлашга 10 млн АҚШ доллари беради.

Ҳукуматнинг маълумотига кўра, «Центерра Голд Инк» томонлар тўлиғи билан Қирғиз Республикаси ва Стокгольм шаҳридаги (Швеция) халқаро арбитраж судида экологик текширувларни ҳал қилиб, бир фикрга келгандан кейин маблағ ажратишга қарор қилган.

Маблағ компания билан ҳукумат ўртасидаги келишувни парламент ратификация қилгандан сўнг бўлинади.

Канадалик «Центерра Голд Инк» компанияси 1992-йилдан бери  «Қумтўр» конида олтин ишлаб чиқаради. Қирғизистоннинг компания акцияларидаги улуши доим ўзгариб келган, ҳозирда қайта кўриб чиқилгандан кейин акциянинг улуши 32 фоиз бўлди.

Бу ўлканинг йирик ишхонаси 2015-йилнинг натижаси бўйича унинг кўлами ИДП нисбатан 6,8% тузган.

Қирғизистон ҳукумати «Центерра Голд Инк» билан 2013-йили судлаша бошлаган. Текширувлар биргина Қирғизистонда эмас, халқаро даражада ҳам бўлган.

Қирғизистоннинг асосий даъвоси — «Қумтўр»ни ишлатишда экологияга келтирилган зарар. ҳукумат мазкур компаниядан Қирғизистонга 7,05 млрд АҚШ доллари тўлаб беришни талаб қилмоқда.

Компания ҳам қўйилган даъволарни тан олмай, қирғиз судларининг қарорини талашиб келишади. Бу бўйича текширувлар халқаро миқёсда ҳам бормоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here