Суд Жапаров тарафдорларини шартли ва аниқ муддатларга ҳукм қилди

651

Бишкекнинг Биринчи май район суди собиқ депутат Садир Жапаров тарафдорларига нисбатан ҳукм чиқарди. Суд фақат мухолифатчининг акаси Сабир Жапаровни оқлади. Қолган судланувчилар шартли ва аниқ муддатларни олишди.

Энг узоқ муддатга бу вақтгача судланган Чингизхан Кожогелдиев кесилди. У кучайтирилган тартибдаги қамоққа 8 йилга ҳукм қилинди.

Россия фуқаролари Калибек Жапаров, Абдиманап Бегишев ва Эрланбек Тагаев кучайтирилган тартибдаги қамоққа 4 йил жазо ўташга кесилишди.

Жапаровнинг бошқа етти тарафдори бир йил синов муддати билан 4 йилга шартли кесилишди. Уларнинг орасида Жапаровнинг ўғли Рустам Жапаров ҳам бор.

Жапаровнинг акаси Сабир Жапаров оқланди, сабаби у МХДҚ ёнидаги митингда эмас, қариндошлари ортидан келган вақтда РИИБ биносидан ушланган.

Судланувчилар «Бебошлик» ва «Билиб туриб бошқа бировнинг мулкини йўқ қилиш» моддалари бўйича айбланишган.

Айбланганларнинг барчаси 2017-йилнинг 25-мартида Жапаровни қўллаш митингида қўлга олинган.

Унда собиқ депутат МХДҚга кўрсатма бериш учун тўрт йилдан кейин Қирғизистонга қайтиб келган.

Махсус хизмат уни қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиши билан ушлаган. Жапаровнинг тарафдорлари митинг уюштиришган, натижада қаршилик акцияси милиция билан тўқнашишга олиб келган.

Суд Садир Жапаровга нисбатан 11 йил 6 ой қамоқ ҳукмини чиқарган. Уни 2013-йили Иссиқ-кўл вилоятининг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олиш бўйича айбдор деб топишган.

Ҳукм чиқарилгандан кейин Жапаров суд қарорини «сиёсий буюртма» деб атаган.

Муаллиф:Александра Титова

Сурат: 24.kg