Ўзбекистон Қамбар-Ота ГЭСини Қирғизистон билан биргаликда қуради

706

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек ҳукумати Қамбар-Ота ГЭСини қуришда Қирғизистонга ёрдам беришини билдирди.

Мирзиёевнинг билдиришича, Қирғизистон билан Ўзбекистон сув масаласи ва Қамбар-Ота ГЭСи бўйича «жиддий сўзлашишган».

«[Қирғизистон президенти] Алмазбек Шаршенович бирорта ҳам станция Ўзбекистон иштирокисиз қурилмаслигини айтди. Мен розиман, биз молиялаш бўйича фаол иштирок этамиз, Қамбар-Ота ГЭСини бирга қурамиз, сабаби у бизга керак. Бу икки ўлка учун фойдали», — деп билдирди у.

Бироқ Мирзиёев қайси гидроэлектростанцияни айтгани, Қамбар-Ота 1-ГЭСими ёки Қамбар-Ота 2 ГЭСи тўғрисида айтгани номаълум.

Бу вақтгача Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов Қирғизистон ҳудудида ГЭС қуришга қарши чиққан. Каримов бу Ўзбекистонда ва Марказий Осиё ҳудудида сув танқислигига олиб келади деб ҳисоблаган.

Каримов ҳудуддаги сув масаласи «шунчалик даражада кескин тус олиб, фақатгина келишмовчиликка олиб келмасдан, уруш чиқиб кетиши мумкин» деб билдирган.

Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги сув бўйича тортишувлар Совет иттифоқи тарқагандан кейин бошланган, сабаби Марказий Осиёдаги ўлкаларнинг манфаатини ҳисобга олган умумий сув-энергетика комплекс ишламай қолган.

Қирғизистон ҳудудидаги дарёларнинг бошида сув ресурсларининг кўлами жуда катта. Дарё оқимининг пастки қисмида сув етмайдиган Ўзбекистон бор.

Қирғизистон асосан сувдан ГЭСларда электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланади. Шу сабабли қишда сув қўйиб юборилади. Баҳорда ўлка сув ресурсларини қишки иситиш мавсумига тўплайди. Бироқ Ўзбекистонда сув мана шу баҳорда ерларни суғориш учун керак.

Муаллиф: Анна Капушенко