«Саякбай» фильми Монреалдаги кинофестивалда мукофотга лойиқ топилди

755

Қирғиз режиссёри Эрнест Абдижапаровнинг «Саякбай. XX асрнинг Гомери» тўлиқ метражли фильми «Урф-одатларни оғзаки етказгани учун энг яхши инновация фильми» номинациясида Монреал кинофестивалининг «Олтин меридиан» мукофотини олди.

«Саякбай Манасчи» фондининг етакчиси Самат Ибраевнинг билдиришича, режиссер билан актерлар мукофотни топшириш маросимига боролмай қолган, шу сабабли мукофотни Қирғизистоннинг Монреалдаги элчиси Александра Окунева олган.

Фестиваль 24-августда бошланиб, 4-сентябрда якунланди. Унга дунё бўйича 250 режиссер қатнашган, бироқ танловдан 18 фильм ўтган.

«Саякбай» кино фильми Саякбай Каралаев ҳаёти билан ижодига бағишланган. У таниқли манасчи бўлган.

Саякбай ролини уч актёр ижро этган. Улар: қариган вақтида Марат Жанталиев, ўрта ёшида Бактибек Нурмат ўғли, болалигини эса Умот Доолот ўғли.

Фильмда қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов ҳам бор, унинг образини кичик фарзанди Элдар Айтматов яратган.

Қирғизистонда «Саякбай. XX асрнинг Гомери» кино фильмининг тақдимот маросими 7-сентябрда бўлади.

Монреал халқаро кинофестивали кинопродюссерлар халқаро федерацияс (FIAPF) томонидан аккредитация қилиниб, Шимолий Америкада бўлаётган Канаданинг қадимги ва ягона кинофестивали.

Кинофестивалнинг мақсади ўлкалар орасидаги ўзаро тушуниш билан маданий хилма-хилликни орттирмоқда.

2016-йилнинг бу кинофестивалида Қирғизистон номидан режиссерлар Бакит Мукул билан Дастан Жапаровнинг «Ота васияти» фильми иштирок этган. Унда фильм «энг яхши сценарий» ва «энг яхши бадиий фильм» номинацияларида ғолиб бўлган.

Муаллиф: Александра Титова