Қирғизистон ҳукумати қирғиз миллий терма жамоаси билан Мьянма ўртасидаги мусобақани тўхтатиш бўйича қарор чиқарди. 2019-йилда бўладиган футбол бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги саралаш ўйини 4-сентябрда Бишкекда бўлиши керак эди.

Ўйинни тўхтатиш бўйича қарорни Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков чиқарган. Бу ҳақда журналистлар билан учрашувда Қирғиз Республикасининг Футбол федерацияси президенти Семетей Султанов билдирди.

Ўйинни тўхтатиш бўйича қарорни Қирғизистон чиқаргани учун бу ҳолатда ўз гуруҳида 3-ўринда келаётган миллий жамоага санкция қўлланилишига олиб келиши мумкин.

«Биз минимал санкция кутяпмиз — техник мағлубият. Бироқ турлича бўлиши мумкин. Бундай вазият Қувайт жамоасиники каби бўлиши мумкин, уларни футбол картасидан олишган», — деди Султанов хафалигини яширмасдан.

Мьянма гуруҳда Қирғизистоннинг асосий рақиби, ҳозирда ҳар бир жамоанинг икки ўйинидан кейин олган иккитадан бали бор.

Осиё чемпионатига гуруҳдан иккитадан миллий жамоа ўтишини ҳисобга олганда, Қирғизистон учун Мьянма билан бўладиган ўйин алоҳида аҳамиятга эга.

Ғалаба Қирғизистон миллий терма жамоасини гуруҳнинг олдинги ўринларига чиқариб, ҳозирда энг асосий жамоа деб ҳисобланган Ҳиндистонга яқинлашишга шароит тузиляпти.

Семетей Султанов турнирни тўхтатиш қарорини тушунтиришмоқда:

Дисквалификация хавфи

Қирғизистон ҳеч қачон Осиё чемпионатининг финал босқичига чиқмаган, шу сабабли ҳозирги учрашувда миллий жамоанинг имкониятлари бу вақтгача юқори баҳоланган.

Бироқ агар Қирғизистонга техник мағлубият беришса, бу 2019-йили Бирлашган Араб Амирлигида бўладиган турнирда иштирок этиш учун миллий жамоанинг йўлини анча мураккаблаштиради.

Бундан ташқари давлатнинг аралашуви дунё футболида энг қўлловга олинадиган нарса эмас, Қирғизистонни дисквалификация қилиши мумкин, аниқроқ айтганда, «бир неча йилгача» футболдан четлатишлар бўлиши мумкин деб билдирди футбол федерациясининг президенти.

«Биз Мьянма футбол федерацияси билан сўзлашувлар олиб боряпмиз, биз турнирни жилдиришга рози бўлишади деб умид қиляпмиз. Шунингдек барча нарса Осиё футбол конфедерациясига боғлиқ», — деди Султанов.

Шунингдек ўйиннинг қолдирилиши сўнги кунларда кучли муҳокамага сабаб бўлган Мьянма раҳбарлигидаги буддистлар билан мусулмонларнинг тўқнашувига ҳам боғлиқ бўлаётганини инкор қилган.

«Агрессив ишқибозлар»

Мьянма миллий терма жамоаси Бишкекка келишган ва Султановнинг айтишича, турнир томошабинлари билан ўйинчиларнинг хавфсизлиги учун тўхтатилган.

«Сабаби бизнинг футбол ишқибозларимиз агрессивли», — деди Султанов.

«Дин масаласи бўйича бизнинг одамлар ҳиссиётли», — деб қўшимча қилди у.

Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати хавфсизликни таъминлаш мақсадида тўхтатилганини билдирди.

«Мьянмада тузилган оддий бўлмаган вазиятга, масала катта жамиятда катта муҳокамага сабаб бўлганига ва кучайган террористик хавф билан динлар аро низо сабабли оммавий тартибсизликларга йўл қўймаслик учун ўйин қолдирилди», — деб билдиришди ҳукуматнинг матбуот хизматидан.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети бу масала уларнинг жавобгарлигига кирмаслигини айтиб, бироқ бу ҳақда изоҳ беришини билдирди.

Осиё футбол конфедерацияси ҳозирча Қирғизистон ҳукуматининг қарорига нисбатан ҳеч қандай фикр билдирмаган.

Муаллифлар: Бектур Искендер, Каминат Имирханова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here