"Куласанми, куясанми": Давлат тадбирларини ёритиш қандай бўлади?

732

Президент иштирок этган барча расмий тадбирлар кўплаган қоидалар ёки чекловлар билан ўтди. Бундай ҳолат Мустақиллик Мустақиллик кунида ҳам бўлди. Мухбиримиз Регина Им давлат масштабдаги навбатдаги тадбирни ёритиш қандай бўлганини айтиб берди.

Соат 8:30да мен Мустақиллик кунига бағишланган тадбир билан  президент табригини ёритиш учун майдога келдим. Бундай даражадаги тадбирга менга «президентнинг дресс-кодидай» кийиниб келишимга тўғри келди.

Майдон турли куч тизимларининг қўршовида эди. Мен «журналистларнинг КППсига» етгунимча соат 8:40 бўлди.

— Журналистлар ўтиб кетишди. Сиз кечикдингиз.

Ёки талабдаги кийимми ёки текечер жылдызынын ёқимлилигими, бу тонгда менга турли хавфсизликлардан сақлаган ходимлар билан жамоатчилик билан алоқа бўлимларининг чекловларидан ўтиб кетишимга имкон берди.

Майдонга бор кучим билан югуриб бориб, келиб қолади деб турган тасвирчимни КППдан ўтказинглар деб қичқирдим. Режиссерлар бошқарган ватанпарварлик қўшиқлари остида югурдим.

— Жилмаямиз. Ўнг томон билан марказдаги қаторга, мен биринчи ўнг томон билан дедим! Нима билан эшитяпсизлар? Жилмаямиз! — деб буйруқ берди у.

Соат 9:00 бўлди. Тайёргарлик қизғин бормоқда. Майдонда талабалар, уюштирувчилар ва журналистлар. Дастурда кўрсатилгандай соат 9:00да бошланмаслиги тушунарли бўлди. Бироз жилмайгинг келади.

Юлдузлар тасвирчининг ниятига яраша бўлмади, уни КППдан ўтказишмади. Бироқ президент аппаратининг матбуот ходими вазиятни ўзгартирди.

У бу ердаги ҳарбийлар билан келишолмай, бизни тасвирчини юқори даражада амалдорлар ўтадиган бошқа ўтиш пунктидан ўтказишга тўғри келди.

Ҳарбийлар кучли саросима билан сув тўлдирилган идишларни текшириб — уларни КППда қолдиришга тўғри келди. Шу сабабли бу ерда сув энг қимматбаҳо нарса. Кичик «Легенда» идишидаги сувни КТРК мухбирида кўриб қолиб зудлик билан қандай олиб ўтиб кеттинг деб сўроқ қилишди.

Ҳеч нарса олиб ўтишни имкони бўлмади. Уюштирувчилар икки блок сув олиб келишди, бироқ улар расмийлар учун эди. Мен бирини сотинглар дедим, бироқ «сабр қилинглар» деган жавоб олдим.

Бу орада соат 10 бўлиб қолди. Қаторлар оқсоқоллар билан эчилик ходимларига тўлди. Эқинроқ келиб классик кўринишга гувоҳ бўлдим: халқ орасига киришга ҳаракат қилишаётган экан, бироқ назоратчилар уларни тўсиб турди. Телефонга тасвирга ола бошлаб, бу сонияларгача шаҳарликларнинг ҳаяжонини чеклаб турганларнинг эътиборини тортдим.

— Тасвирга олиш мумкин эмас, — деб қора пижак кийган ва қуёш нуридан сақловчи кўз ойнак таққан киши буйруқ қилди.

«Бошланди, — деб ўйланиб, мен яна видеога олавердим. — Нима учун бўлмайди?»

Жавоб тарзида анча тушунарсиз ва асоссиз жавоб олдим. «Мен — пресса» деганимдагина назоратчилар ўзларига келиб, ҳамкасбларининг юзларидан бошқа ҳаммасини тасвирга олишимни айтди. Мен бунга рози бўлдим.

Соат ўнга беш дақиқа қолганда президент Алмазбек Атамбаев келиб, қуёш нуридан сақловчи воситага олдига келиб ўтирди. Шахмат турида тизилган ўсмир болалар ва қизлар йиғилиб келиб жилмайиб олишди.

Қуёш нуридан яшириниб турган журналистларга кўланкадан чиқишга тўғри келди. Тадбирнинг расмий қисми бошланди. Бир-бири билан туртишиб, норозилик кўзлари билан қараб, журналистлар пресса учун ажратилган майдонга 8-10 метрга тизилишди.

Тасвирчилар ва суратчиларнинг кейинги мақсади — объектив олдида турган назорат ходимларининг кадрга олмай умумий планни тасвирга олиш.

Бишкек мэри Албек Ибраимовнинг сўзидан сўнг саҳнага табрик сўзи билан президент Алмазбек Атамбаев чиқди. Журналистларнинг ярми олдинга чиқиб, саҳна олдига жойлашишди. Сценарий бўйича, массовка табрик сўзи вақтида саҳнада қолиши керак.

Фотографларнинг бири 8-10 дақиқада ола-була кийиниб тизилган талабаларнинг орасидан саҳна ортига ийнинен кармап бир раққосани олиб кетди. Катта қиз деярли ўзи юрмади, менимча у эс-ҳушини йўқотиб қўйган. Президент сўзи битгунча саҳнадан уч қизни «олиб» чиқишди. Яна тўрт қиз ҳушини йўқотгунча кутмай, тез-тез бошларидан қушнинг қанотлари тақилган бош кийимларини ечиб, ўзлари саҳнадан чиқиб кетишди.

Президент сўзига тўхталмайман, сабаби менинг ҳамкасбларим бу ҳақда ёзишган. Фақатгина катта ҳажмдаги мониторлар давлат раҳбарини бир неча марта яшил ранг билан бўяб турди.

Атамбаевнинг табрик сўзидан кейин  концерт бошланди. Бу ерда режиссерлар ва ташкилотчилар томошабинларни эшитмаган ёки кўрмаган шоу дастурлари билан қулоқларини тиндиришмади.

Саҳнага поп-эстрада юлдузлари чиқишди, майдоннинг олдинги томонида баъзан ҳарбий мазмундаги қўшиқлардан узоқлашган ҳарбий оркестр янграб, қандайдир бир фанки-жемга чўлғанди.

Концерт дастурининг финалида фахрий қоравул ротаси кўзни қувонтирадиган формада шахдам қадамлар билан майдонга байроқни олиб чиқишди. Тадбир охирлаб, меҳмонлар кета бошлади.

Сезишимча биз пресс-анонсто айтилган қуруқликдаги ва ҳавода юрувчи ҳарбий техникаларнинг парадини кўришга ошиққанларнинг охиргилари ўхшаймиз. Бошқалар штативларини йиғишаётганда, биз кутиб турдик.

— Болалар, ҳарбий вертолётларни ҳавода қолдиришмадими? Қандай фикрдасизлар, бўладими? — деб ҳамкасбларимга мурожаат қилдим.

Жавобига қаҳқаҳаларни олдим.

Энди барча умид фаввора устида ялтираган байроқда қолди.

Муаллиф: Регина Им