Қирғизистонликлар Норвегияда Мустақиллик куни шарафига «Кара жорго»га рақс тушишди

733

Кўча футболи бўйича Қирғизистоннинг аёллар миллий терма жамоаси Норвегиянинг Осло шаҳрида Қирғизистоннинг Мустақиллик куни муносабати билан «Кара жорго» рақсини ижро этишди.

Ослода кўча футболи бўйича жаҳон чемпионати ўтмоқда. Қирғизистоннинг миллий терма жамоаси 31-август куни нишонланувчи Мустақиллик кунига бағишланган рақс флешмобини уюштиришган.

«Ҳамюртларимизни Мустақиллик куни билан табриклаймиз. Бугун Венгрия жамоасини 8:1 ҳисобида ютиб олдик. Бу бизнинг юртимизга совға», — деди кўча футболи бўйича федерациясининг бош директори Анара Касмалиева.

Бу қирғизистонликларнинг мазкур чемпионатдаги учинчи ғалабаси. Бу вақтгача улар Франция ва Миср жамоаларини енгиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб плей-оффга чиқишган.

«Кара жорго» — қирғиз, қозоқ, бошқир халқлари орасида машҳур бўлган рақс. Рақс ижрочиси от ёлида ўйнаган шамдагай йигитни эслатади.

«Кара жорго» бир неча йил аввал бир қанча мусиқий клиплар билан флешмобларнинг чиқишида машҳур бўлган. Бу вақтгача мазкур рақс Хитойда яшаган қирғизлар орасида машҳур бўлган.

Ҳозирда «Кара жорго» рақсини ЮНЕСКОнинг материал бўлмаган маданий мерослари рўйхатига киритиш қаралмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева