Бишкекда «Эркинлик форуми»нинг иштирокчилари президент Алмазбек Атамбаевни Қирғизистонда «сўз эркинлигини таъминлашга» чақиришди.

Сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар 30-августда ўтган «Эркинлик форуми»да ҳукуматни «сўз эркинлигини таъминлаб, сиёсий таъқибни тўхтатишга» чақиришди.

Собиқ депутат Феликс Кулов Атамбаев «ОАВга ва мухолифатга босимни» тўхтатиши кераклигини айтди. Унинг айтишича, агар бу нарса бўлмага ва 2005 ва 2010-йилнинг март ойидаги инқилоб тарорланиши мумкин.

«Ҳукумат сўнги воқеалар кўрсатгандай, бундан кейин ҳеч ким кўтарилмайди деб ўйлайди. Улар қолаверса ноқонуний суд қарорлари халқни кўтармайди деб ишонишмоқда. [...] Айблов ҳукмлари далилсиз, қонунларни бузиш билан чиқарилмоқда. Эртами кечми бу нарсанинг натижаси бўлади», — деди у.

Президентнинг социал-демократлар партияси (КСДП) қаторидан чиқарилган парламент депутати Жанар Акаев ҳукумат «журналистларни ҳам, парламентни ҳам қўрқитиб олди» деб ҳисоблайди.

«"Азаттык", "24.kg, "Заноза" нашрларига қарши берилган миллионлик аризалар ҳукумат шаънини йўқотди. Текширувларсиз "Сентябрь" телеканалини ёпишди. Бу ғазаблантиради! Қолаверса ҳажвиячиларнинг айрим мавзулари билан халқ олдига чиқишини таъқиқлашмоқда. Сўз эркинлигини таъқиқлаш сандырактыкка етди», — деди у.

Ижтимоий ривожлантириш министрининг собиқ ўринбосари Эдил Байсалов «ОАВларига бўлган босим меъёрига етди деб» ҳисоблайди.

«Биз кўни кўрдик, бироқ биринчи марта ["Сентябрь"] телеканалини ёпиш учун антитеррористик қонунни қўллашди», — деди Байсалов.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова сайловга яқин журналистларга ва фуқаровий фаолларга қарши босим ортади деб ҳисоблайди.

«Биз асоссиз даъволар билан ОАВларини ёпишаётганини кўряпмиз ва босим ортиб бораверади», — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Материални ёритиш олдида Kloop.kgнинг мухбирлари президент администрацияси билан боғланишга ҳаракат қилган, бироқ натижа бўлмаган.

ОАВларига қарши аризалар

Атамбаев ОАВлари билан 2017-йилнинг мартидан бери судлаша бошлади. Унда бош прокуратура президентнинг номидан икки онлайн-нашр, «Заноза» ва «Азаттык»қа қарши давлат раҳбарининг номуси ва шаънини ҳимоя қилиш мақсадида ариза берган. Бош прокуратура «Заноза»дан 6 млн сом, «Азаттык»дан 20 млн сом талаб қилган.

Бироқ Атамбаев «Азаттык»нинг раҳбари Томас Кент билан учрашганидан кейин «Азаттык»қа қарши аризани ортга қайтаришни буюрган. Атамбаев «Азаттык» раҳбари алмашгандан бери «яхши ёза бошлади» ва таҳририятнинг сиёсати ўзгарди деб билдирган.

Бош прокуратура «Заноза»га қарши уч ариза берган. Бишкекнинг Октябрь район суди нашрни ва унинг ташкилотчиларини «ёлғон маълумот тарқатиш» бўйича айбдор деб топган. Суд қарорига кўра, улар Атамбаевга 30 млн сом тўлаб бериши керак.

Атамбаев ўзининг ёздаги матбуот анжуманида «Заноза»ни кечирмаслигини билдирган. Унинг айтишича, нашрга қарши аризалари билан журналистларни «ҳақиқатни» ёзишга ўргатмоқчи.

«Мен бир нарсани, прессани ҳаққиқатчи бўлишини талаб қиляпман. Агар ҳақиқат бўлса, мен ҳақимда истаганингизни ёзинг. Бироқ келинглар, ёлғондан қайтайлик. Агар мен шундай сабоқ берсам, қолганлар қўрқиб қолишади», — деган у.

Нашрнинг ташкилотчилари Дина Маслова ва Нарин Айып берилган аризаларда мустақил ОАВларига нисбатан босимнигина кўришмоқда. Улар беш ариза бўйича суд қароридан арзланишган.

Суд яқинда мухолифатчи Омурбек Текебаевга алоқаси бор «Сентябрь» телеканалини ёпиш ҳукмини чиқарган. Суд телеканал «экстремистик материал» берган деб ҳисоблайди.

Телеканал раҳбарияти унинг номини «Жалбырак ТВ» деб ўзгартириб, «ҳукумат босими» сабабли интернетда эфирга чиқишни давом эттирган.

Ҳақиқатчи суднинг «Сентябрь» телеканалини «экстремистик материал»ни намойиш қилинишига боғлиқ ёпиш қарорини «ўта оғир» деган. У ҳукумат телеканалга нисбатан оддийгина огоҳлантириш берса бўларди деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Александра Титова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here