«Соғлиқ кундан кунга ёмонлашмоқда»: Уран қолдиқлари орасидаги ҳаёт

867

Жалолободнинг Чотқол районида уран қолдиқларининг орасида 50 йилдан бери яшаётган турғунлар бор. Улар соғлиги кундан-кунга ёмонлашиб бораётганини айтишди.

Қирғизистон ғарбий томонидаги Чотқол районининг Сумсар ва Шокафтар қишлоқларида ҳозирда 7000га яқин аҳоли яшайди.

Совет даврида ташкил этилган аввалги шаҳарчалар Сумсар ва Шокафтар ҳозир қишлоқларга айланган. Икки қишлоқ орасидаги масофа ўн чақиримга яқин.

Дастлаб 1946-йили Шокафтарда уран шахтаси очилиб, уч йилдан кейин бу ерда Шокафтар шаҳарчаси пайдо бўлган. Бу Иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин Қирғиз ССРда радиоактив элементларни текшириш ишлари бошланган вақтга тўғри келган.

Шундан сўнг 1952-йили Сумсар шаҳарчасига асос солиниб, бу ерда қўрғошин шахтаси очилган.

Сумсардаги қўрғошин шахтаси 1977-йили ёпилса, ўн чақиримдаги оралиқдаги Шокафтар қишлоғидаги уран шахтаси 1957-йили ишини тўхтатган.

Орадан ярим асрга яқин вақт ўтиб, ҳозир Шокафтар ва Сумсар қишлоқларидаги қолдиқларни сақловчи жойларнинг умумий майдони 4 млн куб метрни ташкил қилади.

Сумсар: соғлиқ бўйича шикоятлар

Чегир Жапаралиев ҳам ўша уран ва қўрғошин шахталарида ишлаган. Қария ҳозир 90 ёшда. У Сумсар шахталарида ишлаган қишлоқдаги ягона оқсоқол. Шахтада 15 йил меҳнат қилган фахрий ўқишни билмайди. Шунга қарамай у вақтда қўрғошин қазиган шахтада ишчилар гуруҳига бригадир бўлган.

«Ойлик маошимиз юқори эди. Сут ичириб, озиқ-овқатимизга яхши эътибор қаратишарди. Бироқ ўша вақтда соғлигимга зарарлиги ҳаёлимга келмабди. Энди эса соғлигим ночорлашди. Бутун танам зирқираб оғрийди, қўлим эса ҳаракатсиз бўлиб қотиб қолади», — дейди оқсақол Жапаралиев.

Ҳар ойда 8 минг сомга яқин нафақа олади. Бироқ бунинг барчаси дори-дармонга етмаслигини қўшимча қилди фахрий.

«Ишлаб юрган йиллари бу дард бир оз сезилгани билан аҳамият бермаганман. Бунинг азоби кўп йилдан кейин сезилмоқда.

Соғлигим учун давлатдан бир марта 25 минг сом тўланган», — деди у.

Яшовчиларнинг хавотирига асос борлигини Сумсар қишлоқ ҳудудининг раҳбари Эсенгул Тажибаева ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, Сумсар қишлоғида 1 йилда камида 2-3 бола қулоғи ёки бошқа бир тана аъзоси йўқ бўлиб туғилади.

«Бундай ногирон болалар мана шу қишлоқнинг марказий қисмида яшаган оналардан туғилади. Ҳозирда бизда яшаганларнинг деярли ярмидан кўпи камқонлик билан жабрланади. Сўнги йиллари онкологик касалликлар, гипертония ва қандли диабет, юрак касалликларининг сони ортди. Шунингдек саратон касаллиги куч олди. Аввалги рўйхатда 3-4 киши турса, ҳозир уларнинг сони йигирмадан ошди», — деб билдирди Тажибаева.

Шокафтар: ҳаво орқали тарқалган радиация

Шокафтардаги кон қолдиқлари 2012-йили баландлиги 1,5-2 метрни ташкил қилган тўсиқ билан ўралган. Тўсиқлар одамларни ва ҳайвонларни хавфли ҳудудга киришдан сақлагани билан бироқ бу радиацияни ҳаво орқали тарқалишига тўсқинлик қилолмайди.

Маҳаллий яшовчилар ёғингарчилик бўлганда үймөктөр чангиб, томоқни қурғатувчи ва аллергия пайдо қилувчи чиқаришини айтишди.

Шокафтар қишлоғининг турғуни Мээркан Хакимбекованинг уйи кон үймөгүнүн ёнида жойлашган. Айрим касалликларни бошқа ҳудудларга нисбатан мана шу қишлоқларда кўпайиб кетаётгани уни хавотирга солмоқда.

«Ўзим тенгдошларимдан анча катта кўринганим билан ёшим 50да. Қишлоқдагиларнинг турли касалликлардан юролмай қолиши, саратоннинг кўпайиши, тери касалликларига чалиниб, тишлари тушиши ураннинг зарароигига далил бўлмай нима?» — деб савол беради қишлоқ яшовчиси Хакимбекова.

Шокафтар қишлоғида жойлашган Ленин номидаги ётоқ мактаби билан кон үймөктөрү турган дөбөчөнү биргина девор ажратиб туради. Бироқ 600дан ортиқ ўқувчи таҳсил олган мактабнинг директори Алтинбек Нурумбетов ўқувчиларда касалликлар сезилмаганини айтди.  «Ўқувчилар вақти-вақти билан текширувдан ўтказиб турилади. Ўзимизнинг икки врач, икки ҳамширамиз бор. Шу вақтгача ўқувчиларда хавфли касалликлар сезилмаган», — деди Нурумбетов.

Заҳарланган сув ва экологияга зарари

Миллий фанлар академиясининг Тиббий муаммолар институтининг директори Рахманбек Тойчуевнинг айтишича, бу ҳудуднинг энг асосий муаммоси — заҳарланган сув.

«Сумсарда яшаганлар қўрғошин қўшилган сувни ичиб, заҳар сингиган тупроққа мева ва сабзавотлар экиб, радиацияли ҳавода яшашмоқда», — деди у.

Тойчуевнинг айтишича, бу ҳудудда давлат ҳам, аҳоли ҳам бажарадиган иш кўп.

«Заҳарли модда сингиган сувдан ичишади бу ҳудуддагилар. Сувни ажратишда буйракка куч келиб, шу туфайли мазкур ҳудудда буйрак потологияси кўп. Бундан ташқари юрак, жигар, ошқозон, ичакларга албатта таъсир қилади. Шокафтардаги ураннинг зарари эса ген даражасида таъсир қилиб, туғма касалликларга асос бўлади. Ҳомиланинг тушиши, гўдакларнинг ўлик туғилиши, туғма ақл заифлигига учраган болалар туғилади», — дейди у.

Унинг айтишича, тоғ-кон чиқиндилари, қолдиқни сақлагичлар экологияга ва одамнинг соғлигига жуда ҳам зарарли. Сабаби унда цианид, кислота, силикат, нитрат, сульфатни қайта ишлашда фойдаланувчи металларнинг тузи каби радиоактивли ва заҳарли қолдиқлар бор.

Ёмғир ёққанда шахтадан чиққан сув тўғри оқиб бориб Сумсар сойига қўшилади. Қишлоқ ҳудудидаги сой соҳилидаги маҳаллий яшовчилар бу сувдан ичиб, ҳайвонларини суғоришади.

Шу сабабли бу ерда яшаганлар кўпроқ табиий озиқлар билан овқатланиши кераклигини айтади у.

«Ҳозирда бизнинг мақсад — заҳарли моддаларни организмга туширмаслик. ЮНИСЕФ билан биргаликда янги аппаратларнинг ёрдамида ҳомиладор аёлларни ва түйүлдүктү кароодон ўтказиш устида ишлаяпмиз», — деб тўхталди Тойчуев.

Қирғизистонда кон қолдиқларини қандай назорат қилишади?

1999-йилдан бошлаб кон қолдиқлари сақланган жойлар фавқулотда ҳолатлар министрлиги қошидаги Қолдиқ сақловчи жойлар билан ишлаш агентлигининг тасарруфига ўтказиб берилган.

Шундан бери мазкур агентлик ўз маблағи ҳисобидан реабилитация қилиш ишларини олиб боради. ФҲМнинг ходимлари Сумсардаги очилиб қолган тоғ-кон үймөктөрүнүн устини 2014-2015-йиллари ёпишган.

Сумсар ва Шокафтар қишлоқ ҳудудидагиларни бошқа жойга кўчиришга ер йўқ. Шу сабабли қишлоқ ҳудудий бошқармаси тегишли тегишли етакчилар билан халқаро ташкилотларга мурожаат қилишган.

Натижада қолдиқларни олиб чиқиш ишлари 2018-йилга режалаштирганини билдирди Сумсар қишлоқ ҳудудининг масъул котиби Алижан Жерембаев. Шунингдек у уч йил аввал 2015-йили Германиядан махсус мутахассислар келиб, бу ердаги ичимлик сувларидан барча анализларни олиб кетишганини айтди.

«Уларнинг берган хулосасига кўра, радиация жуда зарарли даражада эмас. Шундай бўлса ҳам, уран қолдиғи кўмилган жой юўлгандан сўнг маҳаллий яшовчиларда турли касалликлар кузатилмоқда», — деди масъул котиб.

Радиоактив қолдиқларни олиб чиқиш ишлари 2,3 млн еврога баҳоланган. Улар Жаҳон банки ҳудудни тозалаш бўйича пул масаласини ҳал қилса 2018-йилдан бошлаб ишлар бошланади деб умид қилишади.

Муаллифлар:  Гулжан Эшбаева, Айдай Беделбек қизи

Сурат ва видео: Алибек Ажибеков