Парламент янги ҳукуматни 25 августда тайинлайди

837

Президент Алмазбек Атамбаев парламент спикери Чинибай Турсунбековни ҳукуматнинг янги таркибини тузиш учун парламентнинг навбатдан ташқари йиғинини 25-августга белгилашини илтимос қилди.

Парламент ҳукуматнинг янги таркибини сайлаш учун 25-августда навбатдан ташқари йиғинга тўпланади. Бу ҳақда «АКИпресс» нашри парламентнинг матбуот хизматига таяниб ёзди.

Ижроий органи ҳукумат социал-демократлар (КСДП) партиясидан президент сайловида иштирок этиш учун чиқаётган премьер-министр Сооронбай Жээнбеков хизматдан кетгандан кейин 22-августда тарқатилган.

Парламентнинг навбатдан ташқари йиғинини президент Атамбаев таклиф қилиб, у 22-августда фракция раҳбарларини йиғиб, «қисқа муддатда» ҳукуматни тузишни таклиф қилди.

«[…] Ўлкадаги давлатнинг ижроий органи кутилмаган даражада самарали ва барқарор бўлиши керак, қисқа муддатда ҳукуматнинг янги тизими тузилиши керак деб ҳисоблайман», — деди Атамбаев.

МСК 21-августда сайловга Жээнбековни президентликка номзод қатори рўйхатга олди.

Ҳукумат қурилгунча премьер-министрнинг ваколатларини вице премьер-министр Мухамметкалий Абулгазиев бажаради. Ҳозирча у парламентнинг навбатдан ташқари сессиясидан кейин министрлар кабинетига раҳбарлик қиладими йўқми номаълум.

Қирғиз ОАВлари премьер-министрлик хизматига ҳозирги президент администрациянинг раҳбари Сапар Исаков келиши эҳтимолини ёзишмоқда, бироқ унинг ўзи ҳам ёки бошқа юқори лавозимдаги амалдорлар мазкур маълумотни тасдиқлашмади.

Муаллиф: Регина Им