Бош прокуратура «Сентябрь» телеканали вакилларини судга чақирди. Унга «экстремистик материаллар» сабаб бўлган, бироқ қайси материал экани ҳозирча номаълум.  

Телеканалнинг вакили Кайиргүл Умурканова Kloop.kgнинг мухбирига бош прокуратура «Сентябрь»ни «экстремистик материаллар» бўйича судга берганини билдирди.

Телеканал судга расмий чақирув олмаган, ходимларга бош прокуратуранинг вакиллари қўнғироқ қилиб 22-августда соат 14:00га Бишкекнинг Биринчи май район судига чақиришган.

«Улар чақирув жўнатишганини айтишди, бироқ бизга ҳеч нарса келмаган. Бизда эрталабки бевосита эфирда кўнгил очар дастур бўлган. Бу ернинг модераторига қўнғироқ қилиб, бизни судга келишимизни айтишган», — деди Умурканова

Шунингдек қайси «экстремистик материаллар» тўғрисида сўз бўлаётганини билмаслигини айтди. Унинг айтишича, телеканал эфирга экстремистик руҳдаги ҳеч нарса чиқармаган.

Бош прокуратуранинг матбуот хизматининг вакили Kloop.kgнинг журналистига судга телеканалга қарши ариза берилганини тасдиқлаган.

«Ариза экстремистик руҳдаги материалларни тарқатгани учун берилган», — деди матбуот хизматининг вакили.

Бироқ бу қайси материал экстремистик деб танилганини очиқламаган.

«Сентябрь» телеканали 1999-йили ташкил қилинган. Телеканални 16-августда порахўрлик ва товламачилик билан судланган мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг атрофидаги одамларга боғлашмоқда.

Сиёсатчининг ўзи эса унга нисбатан ишни кўпчилик ҳолларда ҳукуматни ва президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилгани учун «сиёсий» деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Рустам Халимов

Сурат: Телеканалнинг «Фэйсбук» саҳифасидан олинди

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here