Қирғизистонлик 14 аёлнинг ёнғинда ўлиши: Москва босмахонасининг директори 2,5 йилга кесилди

693

Москванинг Бутир суди «Печатный экспресс» нашриётининг бош директори Сергей Москвинни 2,5 ётоқ қамоғига кесиш ҳукмини чиқарди. Ўтган йили унинг нашриётида ёнғин чиқиб, 17 киши ҳалок бўлган, уларнинг 14 нафари қирғизистонлик аёллар бўлган.

Суд ҳукмни 17-августда чиқарди. Москвиндан ташқари ишхонанинг бош инженери Антон Яцков ҳам судланди, унга нисбатан 3,5 йил ётоқ қамоғи ҳукми чиқди.

Иккиси ҳам инсон ўлимига олиб келган «ёнғин хавфсизлик қоидаларини бузиш» учун судланишди.

Нашриётдаги воқеа 2016-йилнинг ёз фаслида бўлган. Бунинг натижасида 17 киши қурбон бўлган, уларнинг орасида 14 қирғизистонлик аёллар бўлган.

Тергов версияси бўйича, ёнғин носоз электр воситалари сабабли юзага келган. Ёнғин босмахона ичидаги заҳарловчи моддалар сабабли тез аланга олиб, бинони қоплаган.

Россиялик уч аёл ва қирғизистонлик 14 қиз тўртинчи қаватдаги кийим алмаштириш хонасига қамалиб қолиб, тутундан заҳарланиб ўлган. Ёнғин тез тарқалгани туфайли улар бинодан чиқиб кета олишмаган.

Москва ФҲМнинг бош бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин қурбонлари қулфланган хонада бўлганлиги сабабли қутқарувчилар деворни бузиб киришга мажбур бўлишган.

Аёлларни нашриётда ҳалок бўлиши Қирғизистонда шов-шувга сабаб бўлди. Фуқаролар мотам маросимига келиб, Бишкекдаги Уркуя Салиеванинг ҳайкалига гул қўйишган.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева

Сурат: РИА Новости