Қирғиз режисёрлари Бакит Мукул ва Дастан Жапар ўғли тасвирга олган «Ота васияти (Завещание отца)» кино фильми Италиянинг Лукания фестивалида икки мукофотга сазовар бўлди. Улар «тўлиқ метражли энг яхши бадиий фильм» ва «энг яхши сценарий» учун тақдирланишди.  

Италиядаги тўлиқ метражли мустақил фильмлар фестивалида «Ота васияти» фильмининг режиссёрлари Бакит Мукул билан Дастан Жапар ўғли «энг яхши сценарий» ва «энг яхши бадиий фильм» номинацияларини қўлга киритишди.

Халқаро «Лукания» муаллифлик кино фильм фестивали 9-13-августгача Италиянинг Маркония шаҳрида бўлди.

«Ҳозирда қирғиз делегациясини қайтиб келишини кутяпмиз, кейин улар матбуот анжуманида фестиваль қандай ўтганини айтиб беришади», — деб билдирди Иман Мукул.

Бу йил фестивалга қатнашиш учун олти минг рессижёр билдирув берган. «Лукания»га умумий 50 минг томошабин борган.

Аввалроқ «Ота васияти» фильми Россиянинг «Ника» мукофот топшириш бўйича шорт-рўйхатига олиниб, бироқ мукофот ололмаган.

Шунингдек фильм Олмотада ўтган «Евразия» фестивалида ҳам яхши баҳоланган. Унда у Марказий Осиёда 2016-йилнинг энг яхши фильми деб топилиб «Тулпор» мукофотини олган.

«Ота васияти» фильми тўғрисида

«Ота васияти» фильмидан лавҳа

Фильм бош қаҳрамони Азат Америкадаги 15 йиллик ҳаётидан сўнг вафот этган отасини дафн қилиш учун Қирғизистонга қайтиб келади.

Келгандан сўнг Азат отаси уни АҚШга жўнатиш учун қарзга ботиб, бироқ қайтаришга улгирмаганини биланди. Шу сабабли қарзни Азатдан талаб қилишади.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: kyrgyzcinema

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here