Давлат тили бўйича синов: Суд Текебаевнинг МСКга қарши берган шикоятини рад қилди

653

Бишкекнинг районлар аро суди мухолифатчи ва президентликка номзод Омурбек Текебаевни МСКга қарши берган аризасини қаноатлантирмади. Бу вақтгача МСК сиёсатчини сайловда иштирок этиши учун давлат тил синовини топшириш ҳуқуқидан ажратган.

Суд МСКнинг қарорини бекор қилишга асос топмаган деб ёзади 24.kg нашри Омурбек Текебаев бошқарган «Ата мекен» партиясининг сайлов олди штабига таяниб.

Бишкекнинг районлар аро суди натижада президентлик сайловида иштирок этиши керак бўлган Текебаевни давлат тили тестини топшириши бўйича МСКни шароит яратиб бермаганида қонун бузарликни топмаган.

Текебаевнинг адвокати Таалайгул Токтакунова «Азаттык» радиосига районлар аро суднинг қарорини юқори инстанциядаги Олий судга арзланишини билдирди.

Текебаев ҳозирда тергов изоляторида қамоқда, шу сабабли ўзи бориб давлат тил синовидан ўтолмайди.

МСКнинг аъзолари олдинда бўладиган президентликка номзодаларнинг тест топшириши тўғрисидаги қонун нормалари йўқлигини сабаб қилишмоқда. Бу нарса МСКнинг Текебаевни давлат тил имтихонини топширишга шароит яратиб беришдан бош тортишига асос бўлган.

Юристлар билан ҳуқуқ ҳимоячилари суднинг айблов ҳукми кучга кирмагунча номзод сайло ҳуқуқидан ажрамаслиги тўғрисида қонунда аниқ ёзилганини айтишган.

Мухолифатчи ва президентликка номзод Омурбек Текебаев порахўрлик ва товламачилик бўйича айбланиб, 2017-йилнинг февралида ушланиб ТИЗОда.

Тергов версияси бўйича у россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олиб, унга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон олиб беришни ваъда қилган.

Сиёсатчи бу айловларни тан олмаган, унинг тарафдорлари эса бу ишни Текебаев ҳукумат билан президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилгани учун сиёсий сифатга эга деб айтишмоқда.

Муаллиф: Александра Титова