Ренат Самудинов ва Сагинбек Абдрахманов ўзларининг КСДПдаги аввалги партиядошлари билан қирғизистонликларга «партияни ўғрилар билан порахўрлардан тозалаш» бўйича мурожаатларини ўқишди.

КСДП ёшлар қанотининг аввалги раҳбари Ренат Самудинов билан президентликка номзод Сагинбек Абдрахманов 2010-йилдаги апрель инқилобига бағишланган ҳайкал ёнида ўзларининг мурожаатларини ўқишди.

Самудинов билан Абдрахманов «партияни тозалаш»га чақириб, навбатдан ташқари съезд ўтказиб партиянинг «легитимсиз» органларини қайта сайлаш бўйича ҳаракат қилишларини билдиришди.

«Биз КСДП қаторини ўғрилар билан порахўрлардан тозалаймиз, биз  учун улуғ бўлган КСДПнинг номига яшириниб ноқонунийлик ва ҳаёлига келганини қилаётганларнинг номини фош қиламиз», — деб билдиришди улар.

КСДПдан чиқарилганлар ўзларининг рўйхатида икки исмни айтишди. Улар президентлик аппаратининг раҳбари Сапар Исаков билан КСДПнинг аъзоси бўлган Искендер Матраимовнинг акаси ҳозирги божхона хизматининг ўринбосари Раим Матраимов.

Самудиновнинг айтишича, КСДПга «партиянинг руҳи ва кўз қарашларига» тўғри келмаганлар «йиғилиб» олган.

«Кеча бизни тўр остига улоқтириб, масҳаралаганлар аста-секинлик билан партиянинг биринчи қаторига чиқиб олишди. У уят сыйттан кеткен одамлар бизни яхши ниятимиз ва одобимиздан фойдаланиб КСДПга етиб олиб, энди улар бизни номимизни Жогорку кенеш, маҳаллий кенгаш депутатлари, министр, губернатор ва мэр бўлишмоқда», — деб билдиришди сиёсатчилар.

Самудинов билан Абдрахманов 9-августда партиядан чиқарилган. Расмий ссабаб қатори КСДП  уставин бузиш дейилган.

Партиянинг икки аъзоси ҳам КСДП ичидаги қоидаларга рози бўлишмаган. Самудинов КСДПнинг ичида президентлик сайловига ягона қўлловга олинган номзодни чиқариш учун праймериз ўтказиш таклифини киритган. Абдрахманов эса ўзини-ўзи кўрсатиш йўли билан сайловга отланган.

КСДПнинг аъзолари ҳозирча изоҳ беришмаган. Партиянинг сиёсий кенгашидан Марат Аманкулов Kloop.kgнинг мухбирига йиғин бўлаётганини айтиб, кечроқ қўнғироқ қилишни илтимос қилган.

Муаллиф: Регина Им

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here