«Бизда мақтанчоқлик эволюциянинг чўққисида». Қирғизистондаги ҳаёт ҳақида ҳажвий клип

813

Хажвчи ва бошловчи Нияз Абазганов Қирғизистон ҳаёти тўғрисида комедиялик мусиқий клип чиқарган, унда у ўлка яшовчиларининг ўзгачаликлари билан одатларини масҳаралаган.

Абазганов видео лавҳани 10-августда эълон қилган, бир кун ичида у мингдан ортиқ марта кўрилган. Видео муаллифлари Қирғизистондаги ҳаётнинг ўзгачаси бўлган тўйларни, ирим-сиримларни, кечикишларни ва порахўрликни масҳаралаган.

«Биз қирғизлар оддий халқ эмасмиз. Бизни мақсадимиз бор пулни тўйга сарфлаш. Агар пул йўқ бўлса уйда омлет бор. Агар пул бўлса, унда дарров банкет. Агар пул тугаса банкдаги танишимга кредит олишга бораман», — деб куйлайди Абазганов видео лавҳада.

Хажвчи Kloop.kg мухбирига клипни «хазиллашиш» учун ва «жамиятдаги камчиликларини» кўрсатиш мақсадида дўстлари билан тасвирга олганини билдирди. Унинг айтишича, улар лавҳани яралишига 10 минг сом ва икки кун вақт сарфлашган.

«Пул фақат тўйларга кетиб, бошқа нарсалар учун пул етмай қолгани билан қориннигина ўйлаш танқид қилинган. Жуда оддий камчиликлар. Ҳаётда ҳамма нарсада учрайди булар. Маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари нотўғри бошқаришади. Барча ҳуқуқлардан четлаб ўтишади. Қисқача айтганда, ҳаммаси яширин бўлаётган нарсалар. Бу томоша. Мыскыл тамаша», — деди лавҳанинг муаллифи.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева