Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи мухолифатчи Омүрбек Текебаевни давлат тил тестини топширишига имконият беришдан бош тортди. Тестни топширмаса Текебаев президент сайловида қатнашолмайди.

Сайлов бўйича марказий комиссиянинг 10-августда ўтган йиғинида ишчи гуруҳ мухолифатчи ва президентликка номзод Омүрбек Текебаевни давлат тил имтихонига киритмаслик қарорини қабул қилди.

Тест топшириш президентлик лавозимига номзод қатори рўйхатдан ўтиш учун сўзсиз шарт. МСК бу вақтгача тест топширишни 10-августга белгилаган.

Ишчи гуруҳнинг 10 аъзоси қарши овоз берди, уч аъзоси эса рози. Розилик берганлар Гулнара Журабаева, Атир Абдрахматова ва Назарали Арипов.

МСКнинг аъзоси Гүлнара Журабаеванинг айтишича, марказий сайлов комиссиясининг вазифаси «барча номзодларга бир хил ҳуқуқ беришдан» иборат.

«Текебаев айбланувчи, бироқ ҳозирча судланмаган, шу сабабли у тест топшириш ҳуқуқидан ажрамалиги керак», — деди Журабаева.

Шунингдек, у у йиғинда МХДҚга Текебаевни тест топшириши учун шароит яратиб беришни таклиф қилган.

МСКнинг Текебаевга нисбатан ҳаракатсизлиги

Бишкекнинг районлар аро суди 7-августда ТИЗОда ўтирган президентликка номзодларни давлат тил синовини топшириши бўйича масала масала МСК ҳаракатсизлик қилаётганини аниқлаган.

МСК ўз навбатида Олий судга кассация аризасини берган бироқ Олий суд МСК Текебаевнинг «фуқаролик ҳуқуқларини таъминлаш» бўйича чораларни кўриш бўйича қарор чиқариб, районлар аро суднинг қарорини кучида қолдирган.

Аввалроқ МСК билан Биринчи май район суди ТИЗОда ўтирган мухолифатчи Омурбек Текебаевни сўзсиз топширилиши шарт бўлган давлат тил синовига ким олиб боришини ҳал қилмаган.

Суд Текебаевнинг фуқаролик ҳуқуқини таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши кераклиги бўйича МСКга нисбатан қарор чиқарган, бироқ марказий сайлов комиссияси бу масала суд орқали ҳал қилиниши кераклигини айтган.

Омурбек Текебаев октябрда бўладиган президентлик сайловига номзодлардан бири. Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети уни 2017-йилнинг февраль ойида ушлаган.

Мухолифатчи «Ата мекен» фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаев коррупция ва товламачилик бўйича айбланмоқда. Тергов версияси бўйиича, Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олиб, унга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имконият олиб беришни ваъда қилган.

Сиёсатчи билан унинг тарафдорлари бу ишни Текебаевни президентлик сайловига қатнаштирмаслик учун махсус исёсий буйруқ деб сифатламоқда. Омурбек Текебаев президент Алмазбек Атамбаев олиб борган сиёсатнинг асосий танқидчиларидан бири.

Муаллифлар: Метин Жумагулов, Алтинай Дуйшоналиева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here