Россия Қирғизистонга икки харбий юк ташувчи самолёт ўтказиб берди

693

Россия томонидан Қирғизистонга қайтаримсиз ўтказиб берилган АН-26 русумидаги икки ҳарбий юк ташувчи самолёт Қант аэродромига келиб қўнди. Янги самолётлар қирғиз армиясининг юк ва ҳарбийларни ташишдаги имкониятларини кўпайтиради.

Ҳарбий техника икки ўлка президентларининг келишувига кўра, ўтказиб берилган. Россия мудофаа министрининў ўринбосари Александр Фоминнинг айтишича, Россия томон келажакда Қирғизистон билан муносабатларини мустаҳкамлайди.

«Бизнинг дўстлик ва иттифоқдош муносабатларимиз Марказий Осиёдаги барқарорликни ва тинчликнинг белгиси. Қирғизистон доим бизнинг ёрдамимизга ишонса бўлади. Бизнинг қуролли кучларимиз турли вазиятга тайёр туриши керак», — деди Фомин.

Қирғизистон ҳарбий ходимларига самолётлардан ташқари уларни ишлаб туриши учун қўшимча эҳтиёт қимлар, керакли материаллари билан ўрганиш китобчалари берилади.

ҚР қуролли кучлари бош штабининг раҳбари Раимберди Дүйшонбиевнинг айтишича, янги самолётлар армиянинг шахсий таркибини ва юкларни ташишдаги имкониятларини кенгайтиради.

«Бу беқиёс ёрдамнинг ярми. Яна техника келади», — деди Дүйшонбиев.

Бундан ташқари Россия Қантдаги аэродромнинг қисмларини қайта тиклашга ёрдам беради. У ерда Қирғизистон ҳаво кучларининг ҳарбий юк ташувчи қисмини тузиш режалаштирилмоқда, шунингек у ерда қирғиз-рус учувчилари биргаликда ҳарбий вазифаларни бажаришади.

Россия билан Қирғизистон 2003-йили Қантда авиа база тузиш бўйича келишишган. Базанинг асосий мақсади россиялик ҳарбийларнинг ҳудуддаги хавфсизлигини таъминлаш бўлган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 2016-йилнинг декабрида шартноманинг муддати тугаганда россиялик ҳарбийлар ўлкадан «кетиши керак» деб билдирган. Унинг айтишича, республика «ўз кучига таяниши» керак.

Россиялик ҳарбийларга авиа базани фойдаланишга бериш бўйича шартноманинг муддати 2018-йили тугайди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: «Вечерний Бишкек»