"Манас" эпоси илк бор турк тилига таржима қилинди

902

Истанбулда «Манас» эпоси турк тилида кўрсатилди. Эпосни турк тилига биринчи марта таржима қилишган. Китобнинг нусҳалари Истанбул мэри Кадир Топбашига топширилди.

«Манас» эпоси саккиз ой ичида турк тилига таржима қилинган. Таржима учун асл нусха қатори таниқли манасчи Сагимбай Орозбаков версияси олинган.

Таржима қилинган китобларни тақдимот маросимида Қирғизистоннинг премьер-министри Сооронбай Жээнбеков нутқ сўзлаган. У «Манас» эпосини бутун турк тилли элларнинг мероси эканлигини таъкидлади.

«Турк тилли халқлар орасида қирғизлар дунё маданиятига "Манас" эпоси ва дунёга таниқли ёзувчи Чингиз Айтматовнинг асарлари каби катта ҳисса қўшганини фахр билан айта олишади», — деди Жээнбеков.

Жээнбеков манас эпоси тўғрисидаги китобларнинг бирини Истанбулнинг мэри Кадир Топбашига топширди, шунингдек Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған учун мэрга яна бир китобни берди.

Август ойида Истанбулнинг истироҳат боғларининг бирида Манаснинг ҳайкали очилган. Эсталикни қуриш ва ўрнатиш ишлари Истанбулда яшаган қирғизистонлик томонидан молияланган.

«Манас» — йирик қирғиз эпоси. У инсониятнинг маданий мерослари рўйхатига ва «дунёдаги энг катта эпос» қатори Гиннес китобига кирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева