Декларация-2016: Икки депутат миллионлаган сом миқдоридаги "совғалар"ни олишган

666

Ўз декларацияларида халқ вакиллари Жанибек Бакчиев 7,5 млн, Алтинбек Жунус ўғли 2 млн сом миқдоридаги совғаларни олишганини кўрсатишган. Совға берганларнинг кимлиги ва совғага олинган солиқ тўланиб-тўланмагани кўрсатилмаган.

Парламентдаги «Бир бол» фракциясининг депутати Жанибек Бакчиев 2016-йилда ўз хизмати учун 1,033 млн сом топган.

У 7 млн 500 минг сом миқдоридаги пулни ҳам декларацияга киритган, унинг таъкидлашича, бу маблағни унга совға қилишган.

Бакчиев 2011-йили чиққан «Toyota Higlander» автомобилига эгалик қилади, кўчмас мулки эса йўқ.

«Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати Алтинбек Жунус ўғли парламентда бир йил ишлаб 752 327 сом топган, яна 2,07 млн сомни у ўз декларациясига совға қатори киритган.

Декларацияга кўра, халқ вакили уй ва квартираларга эгалик қилади.

Икки депутат ҳам бундай суммани ким ерганини аниқ айтишмаган. Олган даромадларига солиқ тўлагани тўғрисида ҳам маълумот йўқ.

«Совғага» берилган пулларнинг қонунийлиги

«Прецедент» гуруҳининг юристи Фатима Якупбаеванинг айтишича, депутатлар «совғага берилган» пулдан умумий сумманинг ўн фоиз миқдоридаги даромад солиғини тўлаши керак.

Бироқ пул оила аъзолари томонидан берилган бўлса, унда бу солиқсиз ҳисобланади.

Юрист Эдил Эралиевнинг айтишича, масала амалдорларнинг совға олишини назорат қилган қонуннинг йўқлигида.

Уларни протокол ишларга, хизмат сафарларга ва бошқа расмий ишларга боғлиқ совға олиши тўғрисидаги қоидаги бор.

«Давлат фуқаровий ва муниципал хизмат тўғрисидаги» қонун бўйича амалдорлар билан депутатларга ўзларининг мажбуриятларини бажаргани учун совға олиш таъқиқланган.

Бироқ шу ёки бошқа пулни ўз хизмат вазифасини бажараётганда олганми йўқми исботлаш қийин.

«Бу ҳолатга қонун доирасида қарайдиган бўлсак, унда ҳуқуқ тартибот органлари амалдор олган пулини хизмат вазифасини бажараётиб топганини исботлаши керак бўлади. […] Бу жуда қийин», - деди Эралиев.

Муаллиф: Александра Титова